30

14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш Марказида Адлия органларининг масъул ходимлари учун “Ахборот-таҳлилий фаолият ва қарор қабул қилиш асослари” мавзусидаги, 2024-йилнинг 11-15-ноябрь кунларига режалаштирилган қисқа муддатли ўқув курси доирасида Ижтимоий фикр республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ҳодимлари, Тезкор тадқиқотлар бўлими бошлиғи Социология фанлари бўйича Фалсафа доктори (PhD) Сеитов Мансур Шерикбаевич ҳамда Тезкор тадқиқотлар бўлими мутахассиси Бобоев Шерзод Норкузиевич ўзларининг “Социологик тадқиқот тушунчаси,уни ўтказиш усуллари” ва “Социологик тадқиқот босқичлари” мавзусидаги маърузалари билан иштирок этишди.

Марказ ҳодимлари томонидан ўтилган маҳорат дарслари тингловчилар томонидан илиқ қабул қилинди ва улар социологик тадқиқотлар тўгрисида ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан керакли жавобларни олишди.

Бу каби маҳорат дарслари келгусида тингловчиларнинг назарий билим ва касбий кўникмалари даражасини янада оширишга хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.