01.11.2024
58
Жорий йилнинг 31 октябр куни “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассотсиатсияси, Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш Маркази ҳамкорлигида “Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари: фуқаролик фаоллиги, жамоатчилик назорати ва давлат билан шериклик” мавзусида илмий семинар бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясининг ҳозирги кундаги муҳим вазифаси ҳисобланади. Ўзбекистон жамияти ҳаётининг турли соҳаларида фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) фуқаролик жамиятининг ижтимоий институтларидан биридир.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, давлат ва ижтимоий ривожланишнинг долзарб масалалари бўйича давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида самарали ва конструктив мулоқот механизмларини шакллантириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фуқаролик институтларининг фаоллигини ошириш, ННТнинг фаолият доирасини кенгайтириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида аҳолининг фуқаролик иштирокини кучайтириш масалалари долзарблик касб этмоқда.
Шунингдек, 2024 йил 26 августда фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиқди. Мазкур фармоннинг аҳамияти ва мазмуни кенг жамоатчиликка шунингдек, мавжуд нодавлат нотижорат ташкилотларига етказиш билан биргаликда ушбу ташкилотларнинг фаолиятидаги самарадорлик оширилишига катта аҳамият берилмоқда.
Тадбирни “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори Рахимова Нигина Хайруллаевна кириш сўзи билан очиб берди ва семинар ишига муваффақият тилади.
Мазкур тадбир давомида “Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директорининг илмий ишлар ва инновация бўйича ўринбосари, социология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD Алексеева Виктория Сергеевна ҳамда “Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази тезкор тадқиқотлар бўлими раҳбари, социология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD Сеитов Мансур Шерикбаевичлар “Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари: фуқаролик фаоллиги, жамоатчилик назорати ва давлат билан шериклик” (ўтказилган социологик тадқиқотлар натижалари асосида) маъруза ва видео-тақдимот тақдим этишди.
Ушбу илмий тадбирнинг асосий мақсади сотсиологик сўровлар натижалари асосида, Ўзбекистон жамиятида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизатсия қилиш жараёнларида ННТларнинг ўрни ўрганилган, фуқаролик ташаббусларининг талабгорлигини янада демократик ривожланиш омили сифатида баҳолаш ва мамлакат ННТлар фаолиятининг муваффақиятлилиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида социологик тадқиқот ўтказилди, унда ўзбекистонликларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳақидаги асосий тасаввури ўрганилди, ННТлар фаолияти ва фуқароларнинг ННТлар фаолиятига жалб қилиниши учун зарур шарт-шароитлар мавжудлиги бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Мазкур семинар ННТлар ўртасида ва фуқаролик фаоллигини ошириш, давлат органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, давлат органлари вакиллари ўртасида тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилишга бағишланди. Семинарда экспертлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди, уларда Ўзбекистонда эришилган ютуқлар, муаммолар ва жамият тараққиётининг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўтказилган семинар якунида иштирокчилар мавзуни кенг муҳокама қилиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ҳамда таклиф ва тавсиялар қабул қилинди.