76

Жорий йилнинг 30 октябр куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси томонидан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, International school of finance technology and science институти билан ҳамкорликда Социология ва психологиянинг долзарб муаммолари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Мазкур конфренция илмий-амалий характерга эга бўлиб, бугунги замонавий тараққиёт шароитида ўзгариб ва долзарблик касб этаётган ижтимоий ва психологик муаммолар таҳлилига бағишланди.

Республика илмий-амалий конференциясида «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директорининг биринчи ўринбосари Хаджимухамедов Марат Каримович маърузаси билан иштирок этиб, ўз фикр мулоҳазалари, таклиф тавсиялари билан  бўлишишди, шу билан бирга профессор-ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар, илмий ходимлар, докторантлар, изланувчилар, магистрлар ва талабалар шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур конференция орқали олимлар, соҳа  мутахассислари илмий-тадқиқот ишларининг сифати ва самарадорлигини оширилиши, мамлакатларининг илм-фан, маданият ҳамда халқ дипломатияси соҳасидаги тажрибалари ўрганиши амалга оширилди ва илғор технологиялардан фойдаланиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича хулоса ҳамда таклифлар берилди.