25.02.2020
424
Амалиёт Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Ўқув ишлари бўйича проректор Д.Джумабаевнинг 2020 йил 29 январдаги 03-80-сон буйруғидан кўчирмаси ҳамда Ижтимоий фанлар факультети декани Х.Тўхтаевнинг 2020 йил 3 февралдаги 554-сонли хатига асосан 2020 йилнинг 4 февралидан 2020 йилнинг 15 февралигача “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази биносида ўтди. Жами 54 та Ижтимоий фанлар факультетининг “Социология” таълим йўналиши 1-босқич ўзбек ва рус гуруҳлари талабалари амалиёт ўтади. Шундан 36 нафар талаба ўзбек гуруҳи, 16 нафар талаба рус гуруҳидан амалиёт ўтади.
Амалиёт Марказ мутахассислари ишлаб чиққан Дастур, календарь режа бўйича амалга оширилди. Амалиёт даврида талабаларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари таъминланди. Талабаларнинг амалиётга мунтазам қатнашиши қатъий назорат қилинди. Малака амалиёти якунлари бўйича талабалар баҳоланди, қониқарсиз баҳо олган ёки узрли сабабларсиз амалиётга қатнашмаган талабалар бўлмади.
Илмий-методик қўлланмада Социолог талабаларда умуммиллий жамоатчилик фикри тадқиқотларини ўтказиш учун зарур бўлган асосий амалий кўникмаларни шакллантириш, социолог талабаларни “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг умуман ташкилот сифатидаги ва бўлимлар кесимидаги фаолияти билан таништириш методикаси берилган. Социолог талабаларда жамоатчилик фикри ҳақидаги умумий тасаввурлар, уни “Ижтимоий Фикр” Марказида ўрганишнинг амалий усулари ва ёндашувлари; маълумотларни танлаш, киритиш, қайта ишлаш ва тақдим этиш усулларини қўллаш; уйда маълумотларни йиғиш усулларини қўллаш; телефон ва интернет сўровлари усулларини қўллаш; ҳужжатларни мониторинг қилиш усулларини қўллаш; маълумотларни таҳлил қилиш ва ҳисоботларни тайёрлаш усулларини қўллаш бўйича батафсил маълумотлар берилган. Қўлланма социолог талабалар, изланувчилар ва соҳа мутахассисларига мўлжалланган