15.03.2023
239
«Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, усуллар, амалиёт» илмий-амалий семинарининг «Замонавий тадқиқотчи: коммуникация, таҳлилиёт, консалтинг» мавзусидаги мажлиси ПРЕСС-РЕЛИЗИ
Сўнгги йилларда ривожланиб бораётган жамоатчилик фикрини фаол ўрганиш жараёни одамларнинг фикри ижтимоий муносабатлар ҳолатининг муҳим ижтимоий кўрсаткичи эканлигидан далолат беради. Жамоатчилик фикри вазиятга озми-кўпми таъсир қилиши учун тадқиқот натижаларининг юқори даражада объективлиги ва ишончлилигига, шунингдек, тадқиқотларнинг юқори сифатда ўтказилишига эришиш керак. Бугунги кунда тадқиқотларни ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларни, социологик маълумотларни таҳлил қилиш ва талқин этиш усулларини такомиллаштириш зарурати жамоатчилик фикрини ўрганишга қизиқишни кучайтирадиган муҳим омил ҳисобланади.
Жорий йилнинг февраль ойида ВЦИОМнинг XII Қишки социология мактаби ўз ишини якунлади, унда турли мамлакатлардан келган ёш олимлар ва мутахассислар иштирок этишди, назарий, академик ва амалий социология ўртасидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тажриба ва илмий нашрлар алмашиш, социолог-мутахассисларнинг малакасини ошириш, ишга маърузалар, маҳорат дарслари ва амалиётлар туркуми каби замонавий усулларни жорий этиш йўли билан социологик тадқиқотлар ўтказишнинг услубиёти ва амалиётини такомиллаштириш бўйича иш олиб бориш унинг бош вазифаларидан бири бўлди
Илмий-амалий семинар иштирокчиларига «Ижтимоий фикр» РЖФЎМ Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўлими раҳбари Тимур Муратовнинг «Нетворкинг, best practice соҳиблари ва кейслари билан профессионал алоқаларни ўрнатиш» мавзусидаги тақдимоти ҳавола этилди, унда ВЦИОМнинг XII Қишки социология мактаби тингловчилари бўлган ёш олимлар томонидан олинган таҳлилий ва амалий иш тажрибаси, best practice соҳиблари ва кейслари, нетворкинг билан танишув натижалари тақдим этилди.
Семинар якунида тадқиқотлар ўтказиш амалиётида фойдаланиш учун методологик, услубий дастурлар ва моделларни янада такомиллаштириш бўйича тавсия ва таклифлар қабул қилинди.