28.11.2023
144
Жамият барқарор ривожланишининг асоси сифатида таълимни таркибий модернизациялаш
2023 йил 1 декабр куни “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон социологлари ассоциацияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида “Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: усуллар, назария ва амалиёт” доимий илмий-амалий семинарининг халқаро мажлиси бўлиб ўтади. Семинар мажлиси академик олима Раъно Аҳатовна Убайдуллаева номидаги йиллик социологик ўқишлар доирасида ўтказилади.
Таълим соҳасида содир бўлаётган жараёнларни иқтисодий ва ижтимоий жиҳатларда тадқиқ этишга бағишланган, “Жамият барқарор ривожланишининг асоси сифатида таълимни таркибий модернизациялаш” мавзусидаги тўплам нашр этилди.
Тўпламда маҳаллий ва хорижлик тадқиқотчи-олимларнинг “Ўзбекистон – 2030” Стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг асосий йўналишларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган масалаларни акс эттирувчи илмий мақолалари тақдим этилган. Китобда Ўзбекистон жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ислоҳ қилиш билан боғлиқ равишда таълим соҳасини трансформациялашнинг кенг кўламли назарий ва амалий муаммолари ёритилган.
Чоп этилган илмий мақолалар 2023 йил Ўзбекистонда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, айниқса, долзарб ҳисобланади.
Тўпламдаги материаллар социолог, файласуф, психолог, иқтисодчи-олимлар, шунингдек, докторантлар, илмий изланувчилар, талабалар, гуманитар фанлар ўқитувчилари ва бошқаларда қизиқиш уйғотиши мумкин.
БАТАФСИЛ: ЖАМИЯТ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИ СИФАТИДА ТАЪЛИМНИ ТАРКИБИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ