34

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мабуот хизмати раҳбари Ахмедова Дилдора Олимжоновна ЗўрТВ телеканалида “Таълим соҳасидаги ўзгаришлар” мавзусида олиб борилган Ўзимизда ток шоу кўрсатувида эксперт сифатида иштирок этди.

Ушбу кўрсатувда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33-йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи: таълим соҳасидаги ўзгаришларга алоҳида эътибор берилиб юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида фикр мулохазалар олиб борилди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари ўз нутқида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этишда асосий эътибор бешта устувор йўналишга қаратиляпти.
Булар, аввало, сифатли таълим тизимини йўлга қўйиш, бизнесни ривожлантириш, коррупциядан холи, адолатли суд тизимини яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан яхшилаш, экологик барқарорликни таъминлашдан иборат. Шу билан бирга муаммоларимизнинг ечими, саволларимизнинг жавоби фақат ва фақат таълимда. Ҳамма эшикларни очадиган калит ҳам – фақат ва фақат таълим ва тарбиядир.

Бугунги кунда муҳим ютуқлар қаторида: мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасининг 27,7% дан 74,6% гача, олий таълим билан қамраб олиш даражасининг 9% дан 38,6% гача, мактаблар сонининг 9 719 дан 10 886 гача ва олий таълим муассасалари сонининг 77 дан 212 гача кўпайишини келтириш мумкин.

Шу сабабли мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича катта дастур қабул қилинди. Мактабларимизда аввало она тили ва адабиётни чуқур ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарзандларимизга чет тилларидан сифатли таълим бериш мақсадида хориждан малакали устозлар жалб қилинмоқда. Мактаб ўқувчилари жаҳондаги илғор тажрибалар асосида тайёрланган замонавий дарсликлар билан таъминланмоқда.

Юртимизда дунёдаги нуфузли олийгоҳларнинг филиалларини очиб, Ўзбекистонни йирик таълим марказига айлантиришни мақсад қилганмиз. Ёшларимиз етакчи хорижий университетларда таҳсил олиб, тажриба орттириб, Ватан равнақи йўлида хизмат қилишга бел боғлаганлар. Бунинг учун уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали янада қулай имкониятлар яратилади. Айниқса, хотин-қизларнинг билим олишлари, касб эгаллашларига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.
2018-2023 йилларда 1 900 нафарга яқин стипендиатлар дунёнинг 45 га яқин давлатларида билим олган. Бугунги кунга келиб, уларнинг 1 277 нафари Ўзбекистонга қайтиб хорижда олган илғор билим ва кўникмаларини иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларида самарали қўлламоқдалар.

Шу ўринда давлатимиз раҳбари ўз нутқларида ота-оналарга мурожаат қилди: қизларингизни ўқитинг, орзу-умидларини рўёбга чиқаришларида уларга кўмакчи бўлинг! Улуғларимиз айтганларидек, ўғил болани ўқитсак, бир киши саводли бўлади. Қиз болани ўқитсак, бутун оила, бутун жамият билимли бўлади!

Таъкидлаб ўтиш керак, Ўзбекистонда таълим олишда гендер тенгликни таъминлаш, ўғил ва қиз болаларнинг билимли бўлишларига бир хилда ёндашишга катта эътибор қаратиляпти. Жумладан, Республикамизда фаолият юритаётган 10,2 мингта мактабда 6,4 млн дан ортиқ нафар ўқувчилар таълим олишмоқда. Шулардан деярли 3,2 млн нафари қизлар.

Республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 млн. 350 минг нафардан ошиб, шундан хотин-қизлар 684 мингни (50,7 фоизни) ташкил этмоқда. Бу ўз навбатида 2017 йилги кўрсаткичдан 12,7 фоизга ошган.