07.04.2023
278
ЁШЛАР ВА ИЛМ-ФАН
Сўнгги йилларда мамлакатимизда илм-фан салоҳиятини соҳага ёшларни жалб қилиш орқали тиклаш масаласи давлат аҳамияти даражасидаги устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу масалага эътибор бежиз эмас: дарҳақиқат, статистик маълумотлар соҳадаги илмий ходимлар таркибида ёш жиҳатидан кексайишнинг доимий тенденциясини кўрсатмоқда.
Ваҳоланки, сўнгги пайтларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ўнлаб тегишли Фармонлари, қарор ва фармойишлари қабул қилиниб, илм-фан ва таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаб берди. Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар мажмуи мазмун-моҳияти жиҳатидан фан ва таълимнинг бутун тизимини изчиллик, мақбуллик, очиқлик ва рақобатбардошлик каби тамойилларга таянган ҳолда вертикал ислоҳ қилишни назарда тутади.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Dunyo bo`ylab» («Дунё бўйлаб») телеканалидаги «Бевосита алоқа» кўрсатувида ёшлар учун илм-фаннинг жозибадорлиги ва уни оммалаштириш, илмий изланишларга ёшларни кенг жалб этиш тенденциялари, шунингдек, илмий-профессионал фаолиятга иштиёқи баланд ёшлар дуч келаётган муаммо ва даъватлар муҳокама қилинди. «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг матбуот хизмати раҳбари Толиб Содиқов ва студиянинг бошқа меҳмонлари иштирок этган ушбу кўрсатувда «Ижтимоий фикр» РЖФЎМ томонидан ўтказилган социологик тадқиқот натижалари тақдимоти бўлиб ўтди.
ВИДEОМАТEРИАЛ