24.05.2023
244
ЖОНЛИ ЭФИР
Ўзбекистонда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш доирасида маҳалланинг ташкилий, ижтимоий ва ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш бўйича чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунга бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинганлиги далил бўлади. Фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, маҳалланинг алоҳида ўрни ва аҳамияти давлат сиёсатининг устувор йўналишлари қаторида қайд этилган.
Замонавий маҳалла респондентларнинг тасаввурида қандай бўлиши, у қанақа вазифа ва функцияларни бажариши, маҳалла институти жамиятга қандай фойда келтириши кераклиги, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда қандай ёрдам бераётгани, фуқаролар ўзи яшаётган маҳалланинг фаолиятига қандай баҳо бераётгани, ўз маҳалласи фаолиятида шахсан иштирок этаётгани ёки этмаётгани, шу ва бошқа кўплаб масалалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси "Дунё бўйлаб" телеканалининг “Бевосита мулоқот” дастурида "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази матбуот хизмати раҳбари Толиб Содиқов ва студиянинг бошқа меҳмонлари билан муҳокама қилинди. Унда "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан ўтказилган "Ўзбекистонликлар маҳалла ҳақида: тасаввурлар ва умидлар" мавзусидаги социологик тадқиқот натижалари тақдим этилди. Ушбу тадқиқотнинг мақсади респондентларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти ҳақидаги фикрларини ўрганиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ўзига қарашли ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришга доир долзарб масалаларнинг ҳал қилиниши самарадорлигига аҳоли томонидан берилган баҳони аниқлашдан иборат эди.
ВИДЕОМАТЕРИАЛ