350

"Халқ сўзи" газетаси,
Мақола муаллифи: Мунисхон Каримова

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан жорий йилда ўтказилган коррупция бўйича сўровда қатнашганларнинг 66,5 фоизи Ўзбекистонда коррупция сингари салбий ҳолат тарқалган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган мажлисида гапириб ўтди.

Унинг қайд этишича, қарийб 17 фоиз иштирокчилар коррупция ҳамма жой ва соҳаларни қамраб олган деган фикрдадир. 29 фоиз сўралганлар эса, мансабдорларнинг ҳар иккинчиси коррупционер деб ҳисоблайди.

“Сўровда иштирок этганларнинг 26 фоизи мамлакатда коррупцияга қарши ўтказилаётган курашда очиқлик ва ошкоралик, уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишларини етарли эмас ва бу ҳолат коррупциянинг асосий сабабларидан деб ҳисоблайди“, деган Йўлдошев.

Мақолага ўтиш.