29.03.2023
238
ЖОНЛИ ЭФИР
Оила азал-азалдан жамиятимизнинг асоси бўлиб ҳисобланади ва ижтимоий сиёсатда муҳим роль ўйнайди. Мамлакатимиз Асосий Қонунининг янги таҳририга киритилган муҳим ўзгартиришлардан бири шундаки, никоҳ тузилмасида аёлларга ҳам, эркакларга ҳам тенг ҳуқуқлар берилиши ва никоҳни ихтиёрий равишда тузиш қўллаб-қувватланади. Янги таҳрирнинг 14-бўлимига мувофиқ, оила ўзи қамраб оладиган ижтимоий муносабатларни, шу жумладан, болалар, ёшлар масалаларини, оила институтини ижтимоий, иқтисодий ва маданий қўллаб-қувватлаш кафолатларини кенгайтиришга йўналтирилган, дарвоқе, ушбу ўзгартиришларни тайёрлашда хорижий тажриба ва халқаро стандартлар ҳисобга олинган.
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази мамлакат фуқароларининг мутлақо турли-туман масалалар, жумладан, оила ва оилавий қадриятларнинг роли ҳақидаги фикр ва тасаввурларини аниқлаш мақсадида тадқиқотлар олиб бормоқда. Хусусан, Марказ ҳар йили оилавий, шахслараро муносабатлар, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар мониторингини амалга оширади. Марказ томонидан «Оила ва ахлоқ», «Ўзбекистонликларнинг оила ҳақидаги фикри: нуқтаи назарлар, фаровонлик ва нохушлик омилларини баҳолаш», «Оиладаги ажримлар тўғрисида ўзбекистонликларнинг фикри», «Эрта никоҳлар, уларнинг сабаблари ва оқибатлари ҳақида ўзбекистонликларнинг фикри» каби мавзуларда тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Ўтказилган тадқиқотлар натижаларининг таҳлили оила ҳар бир инсон учун асосий қадрият эканлигини, у фуқароларни фаол фаолиятга, муваффақиятли ишлашга, янги ютуқларга ундашини, қийинчиликларни енгиш ва янги марраларни эгаллашга ёрдам беришини тасдиқлаб турибди.
«Dunyo bo`ylab» телеканалининг «Бевосита мулоқот» дастурида «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директорининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Виктория Алексеева билан ўтказилган суҳбатда оиланинг инсон ва жамият ҳаётидаги роли ва оилани қуриш шартлари, оиладаги фаровонлик ва бахтнинг асосий омиллари, анъанавий оилавий қадриятлар ва ажримлар сабаблари, оила ва оилавий сиёсат соҳасидаги конституциявий ҳуқуқий нормалар ҳамда бу соҳада мамлакатнинг Асосий Қонунига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида сўз борди.
ВИДЕОМАТЕРИАЛ