10.12.2019
384
"Qalampir.uz" интернет нашри.
Мақола муаллифи: Шаҳноза Тўрамуротова
Улуғбек Иноятов ижтимоий фикрнинг расмий рейтингларига кўра, Халқ демократик партияси барча партиялар орасида етакчи эканини таъкидлади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида партиялар ўртасида навбатдаги дебатда айтиб ўтилди.
Унда иштирок этган Халқ демократик партияси раҳбари Улуғбек Иноятов ўз нутқида партиялар фаолияти ҳақида ижтимоий тармоқларда ўтказилаётган рейтинглар ҳақида тўхталди.
"Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турли рейтинглар турли гуруҳларнинг манфаатларига қараб тузилади. Биз фақат Ижтимоий фикрнинг расмий рейтингларига ишонамиз. Ушбу рейтингларга кўра, биз барча партиялар орасида етакчимиз", деди Улуғбек Иноятов.
Mаълумот ўрнида, QALAMPIR.UZ сайти ҳам “Сайловда қайси партия номзодларига овоз берасиз” саволи остида ижтимоий сўровнома ўтказган эди. Унда 31 фоиз натижа билан Ўзбекистон Демократик партияси етакчилик қилди. Aдолат партияси 21 фоиз иккинчи ўринда. Сайлов жараёнида илк бор иштирок этаётган “ёш” Экологик партия 17 фоиз, Халқ демократик партияси эса 15 фоиз билан охирги ўринни эгаллаган эди.