299

ИНТЕРВЬЮ

Социологик тадқиқотлар ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ҳисобга олиш, ижтимоий ҳодисалар ва жараёнларнинг яширин фазилатларини аниқлаш ва ижтимоий ҳаётнинг бутун механизмини тушунишга имкон берадиган ижтимоий ҳақиқатни билишнинг ишончли усули сифатида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Социологик тадқиқотлар натижалари инсон фаолиятининг турли соҳаларидаги кўплаб масалаларни ҳал қилишга ёрдам беради.

2022 йил 7 сентябрь куни «Dunyo bо`ylab» («Дунё бЎйлаб») телеканалининг “Бевосита алоқа” дастурида"Ижтимой фикр" Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази матбуот хизмати раҳбари Толиб Содиқов,   амалий ва тезкор тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бошлиғи Мансур Сеитов,  социологик тадқиқотларни ахборот ва математик қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси Анна Кузнецова билан учрашувда мамлакат аҳолиси ўртасида олиб борилаётган кенг қамровли социологик тадқиқотларнинг асосий натижалари, фуқароларнинг фикрларини аниқлаш ва ўрганиш, тадқиқотларнинг назарий ва услубий асосларини ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва ўтказиш усуллари, "Ижтимой фикр" Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг касбий ва илмий фаолияти, халқаро ҳамкорлиги ва институционал асослари  ҳақида ўз борди.