31.08.2022
308
ИНТЕРВЬЮ
Ҳаммага маълумки, оила севги ва бахт ўчоғи, мустаҳкам ахлоқий ва маънавий қадриятлар манбаидир, шунинг учун оила қуриш, ўз тақдирини ва келажакдаги фарзандлариз тақдирини бунёд этиш масаласига катта масъулият билан ёндашиш керак. Оилани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий сиёсат самарадорлиги тизимли ёндашувга эга бўлиб, у норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда, институционал асосларни ривожлантиришда ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурларида акс этади.
«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб жамоатчилик фикрини ўрганиб келмоқда ва айни пайтда мамлакат фуқароларининг мутлақо турли жиҳатлар, жумладан, оила ва оилавий қадриятларнинг ўрни ҳақидаги фикр ва тасаввурларини аниқлашга қаратилган тадқиқотлар олиб бормоқда. Хусусан, Марказ ҳар йили оила ичидаги, шахслараро муносабатлар, эр-хотинлар, ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатларнинг мониторингини олиб боради. Марказ томонидан қуйидаги тадқиқотлар ўтказилмоқда: “Оила ва ахлоқ”, “Ўзбекистонликларнинг оила ҳақидаги фикри: қарашлар, фаровонлик омиллари ва камчиликларга баҳо бериш”, “Ўзбекистонликларнинг оилавий ажралишлар ҳақидаги фикри”, “Ўзбекистонликларнинг эрта никоҳлар, уларнинг сабаблари ва оқибатлари ҳақидаги фикри”; тадқиқот натижаларининг таҳлили оила ҳар бир инсон учун асосий қадрият эканлигини тасдиқлайди, у фуқароларни фаол бўлишга, муваффақиятли ишлашга, янги ютуқларга ундайди, қийинчиликларни енгишга ва янги марраларни эгаллашга ёрдам беради.
Сўровда инсон ҳаётида оиланинг ролига ўзбекистонликлар берган баҳоларнинг умумий тенденциялари аниқланди. Респондентлар оила жамиятнинг ахлоқий пойдевори ва инсон тарбиясининг асосидир деган фикрга кўпроқ даражада амал қиладилар.
«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази матбуот хизматининг раҳабари Талиб Садиковнинг «Dunyo bо`ylab» («Дунё бўйлаб») телеканалидаги “Бевостиа алоқа” дастурига берган интервьюсида оиланинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни қандайлиги, оилани яратиш учун қандай шароитлар мавжудлиги, оиладаги фаровонлик ва бахтнинг асосий омиллари, ажралиш сабаблари нимадан иборатлиги ва бошқа кўп нарсалар ҳақида сўз борди.