433

МУҚАДДАС РЎЗА (ПОСТ) – диний эътиқоднинг барқарорлиги ва мустаҳкамлиги, шунингдек, онг, қалб ва баданни поклаш усули.

Мусулмонлар ҳаётида “рамазон ойи” – рўза (пост) каби тушунча мавжуд. Постлар (рўзалар) дунёдаги бошқа динларида ҳам кузатилади. Рўза – бу муайян вақт давомида руҳий покланиш ҳамда овқатланиш ва таркибида маст қилувчи  моддалар мавжуд ичимликлардан тийилишдир. Аслида, рўза тутиш анчайин кенга маъно касб этади. Рўза кунларида инсонга нафақат вужудини кўплаб тўпланган кераксиз моддалардан поклаш, балки одобсизлик, чекишдан сақланиб, ақлини ва қалбини замонавий дунёнинг беҳуда васвасаларидан поклаш имконияти берилади.

Қадимда барча инсонлар рўза тутишган. Аксарият рўза тутишда таом ва сувдан қатъиян сақланишни таъкидланган, бу худога бўлган эътиқоднинг барқарорлиги ва мустаҳкамлиги, шунингдек, онг, қалб ва баданни поклаш усули ҳисобланган. Ҳозирги вақтда замондан келиб чиқиб, рўза тутувчилар учун талаблар у қадар кескин эмас, болалар, кекса ёшлилар, беморлар, шунингдек, оғир жисмоний ишда ишловчилар учун енгилликлар мавжуд.

Турли динларда рўзалар ҳар-хил номланади ва йил давомида турли вақтларга тўғри келади. Рўза давомида рухсат этилган таомлар ҳам фарқ қилади.

Қуйида бир нечта мисоллар келтирамиз:

Православ.

Ҳар йили православ дунёси тўртта кўп кунлик рўза (пост), учта бир кунлик рўза ва ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари рўза тутади.

Пасха (Буюк) рўзаси 7 ҳафта давом этади, 2021 йилда бу рўза 15 мартдан 1 майга қадар тўғри келади. У Масленицадан кейин биринчи душанбадан бошланади ва Пасхага қадар давом этади. Бу чўлда Исо Масиҳнинг 40 кунлик рўзасига бағишлади. Рўзанинг охирги 7 куни Пахса арафасидаги ҳафта деб аталади ва Нажоткорнинг ердаги сўнгги етти кунлик ҳаётига бағишланади. Улуғ рўзанинг биринчи кунида – соф душанбада бутхона эътиқод қилувчисига таомдан тўла парҳезланиш талаб этилади. Рўзанинг қолган кунларида қуйидагилар тавсия этилади: душанба, чоршанба ва жума кунлари – қуруқ овқатланиш (нон, мева, сабзавот, сув, ўсимлик ва ҳайвонот ёғларисиз ва пиширилмаган). Сешанба ва пайшанба кунлари – иссиқ таом истеъмол қилиш, лекин ёғсиз. Шанба ва якшанба кунлари енгилроқ: ўсимлик ёғида пиширилган иссиқ таом ейиш мумкин.  

Яҳудийлик.

Инжил ёзилган вақтлардан бошлаб рўза нафақат махсус белгиланган кунларда таом ва сув истеъмолидан сақланиш, балки гуноҳлар учун тавба қилиш, мотам кунларида эса табиий офатларнинг олдини олиш мақсадида қурбонлик қилиш ёки ибодат билан бажариладиган ҳаракат сифатида қаралган. Яҳудийларда энг машҳур рўза куни – Йом Кипур (покланиш куни) – яҳудийлар янги йилининг 10-куни, 2021 йилда 15 дан 16 сентябрга ўтиш кечасига тўғри келади. У қуёш ботишидан кейинги кун осмонда юлдуз пайдо бўлгунга қадар давом этади. Бу кун овқат тановул қилиш, сув ичиш, ювиниш, чарм поябзал кийиш, баданни мойлар билан ёғлаш тақиқланади. Бу бир йилда бир марта ўз ҳаётингиз, мақсадларингиз ва ҳаётий қадриятлар ҳақида ўйлашдан бошқа ҳеч нарсага рухсат берилмайдиган ягона кун.

Католик.

Католиклар бошқа динларга қараганда рўза тутишга садоқатлироқ ёндашишади. Католикда рўза ва нафсни тийиш фарқланади. Католикларда рўза – бу овқат тановулини чеклаш: фақат битта овқатни тўла истеъмол қилиш тавсия этилади, лекин маҳаллий одатларга мос яна иккита таомни ейишга рухсат берилади (эрталаб ва кечқурун). Рўзанинг маъноси ичган қасамёдларига қатъий риоя қилиш, руҳий ва жисмоний нафсни тийишдан иборат. Рўза кунларида гўшт маҳсулотларини тановул қилиш тақиқланади.

Ҳиндуизм.

Ҳиндуизмда рўза экадаши деб номланади, у янги ой ва тўлин ойнинг 11-кунида, яъни бир ойда икки марта келади. Бу кунлар маънавий ва жисмоний покланиш учун энг мақбул ҳисобланади. Экадашининг асосий қоидаси – таомга бошоқли ва дуккакли экинлар донини қўшмаслик ҳисобланади. Экадаши ваишнавалар (Вишна худосининг издошлари) учун ўта муҳим ҳисобланади. Экадаши кунларида шахс маънавиятини юксалтириш муҳим аҳамиятга эга, шунинг учун намоз ўқиш (мантаралар), атроф-муҳит билан маънавий муносабат ўрнатиш ва нафсоний лаззатлардан сақланиш керак бўлади. Турли сабабларга кўра қатъий рўза тутолмайдиганларга бошоқли ва дуккакли таомдан сақланиш ва тушдан сўнг фақат битта таом билан чекланиш тавсия этилади.

Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, барча диндаги рўзалар муайян даражада ёки мутлақо гўштли, балиқ, сутли маҳсулотлар,тухум ейишни чеклайди. Бироқ замонавий одамнинг организми чекловларга  у қадар мослашмаган ва рўза тутишга тайёрланмаган кишига бу жуда қийин бўлиши мумкин.

 

Ислом дини

Бу йил мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи 12 апрел кечасидан 13 апрелга ўтар кунида бошланди. Янги ой пайдо бўлиши рамазон ойининг бошланиши ҳисобланади. Чунки ой тақвими Григорий календаридан 11 кун қисқа, ҳар йили Рамазон ойи аввалги йилга қараганда 11 кун олдин бошланади. 

Муқаддас Рамазон ойи мусулмон ой тақвими ойидир. Мусулмонлар учун бу ой ҳар куни рўза тутиш белгиланган алоҳида вақт ҳисобланади.

Мусулмонлар постни "рўза" деб аташади, бундан "рўза тутиш" (пост бошлаш), "оғиз очиш" (постни кечки пайт тугатиш) амаллари келиб чиқади. 

Мусулмонлар замонавий насроний, яҳудий, ҳиндиузим динларига қараганда бошқача рўза тутишади. Мусулмонлар рўза пайтида умуман ҳеч нарса ейишмайди ва ичишмайди.

Рўза тўлиқ бир ой давом этади, эрталаб тонг отишидан – бомдод намозидан кечки шом азони (намозга чақириқ) вақтигача давом этади. Ёз фаслида бу оралиқ анча узун бўлади, қишда эса калта. Қоронғилик тушиши билан мусулмонлар дастурхонига кундалик таомлар тортилади.

Рамазон ойида хушфеъллилик, олийҳимматлилик, яхши амаллар қилиш ва барча ишларда комилликка риоя қилиш: қариндош-уруғ ва қўшниларга яхшилик қилиш, ночорларга ёрдам бериш, оиласини хурсанд қилиш, ижтимоий фаол бўлиш, таълим олиш ва бошқаларга ҳам билганларини бўлишиш, виждонан ишлаш керак бўлади.

 Энг хайрли амаллардан бири — қуёш ботгандан сўнг рўза тутганларга ифторлик дастурхонини ёзиш ҳисобланади.

 «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази барча юртдошларни муқаддас рамазон ойи билан муборакбод этади.