18.05.2021
468
2021 йил 17-28 май кунлари XI Халқаро Грушин социологик конференцияси ўтказилади, конференция жамиятнинг ковиддан кейинги янги оламга ўтишини акс эттирувчи трендларни таҳлил қилишга ҳамда бош масала бўлмиш ушбу оламнинг ҳақиқатан қанчалик янгилигини, ҳақиқий «ижтимоий енгиллашиш» юз бераяптими ёки йўқлигини ойдинлаштиришга бағишланади.
Конференция тадбирлари дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:
- 17-21 май кунлари асосий дастурдаги тадбирлар онлайн (Zoom) тартибида ўтказилади.
- 28 май куни якуний тадбир режалаштирилмоқда. Мавзу ва шакл аниқлаштирилмоқда.
- 24-28 май кунлари «конференция майдонларида» тадбирлар режалаштириляпти.
Конференция мавзулари.
17 май – «Виртуал биродарлик»: ёшлар ижтимоийлигини қайта қуришнинг самаралари»; «Сафарбарлик социологияси»; «Пандемияга ишонч: сақланиш мумкин эмас ўзгартириш керак»; «Китобга қарамлик».
18 май – «Музей онлайн: маданий фаровонликларни ишлаб чиқариш ва ўзлаштиришнинг янги қирраси сифатида виртуал маданий контентни институциализациялаш»; «Ўзгараётган жамиятда ижтимоий жипслашув йўллари ва захиралари: фуқаролик жамияти ва янги дунёнинг сиёсий субъектлари»; «Хорижий мигрантлар пандемия шароитларида»; «Шаҳарнинг нуфузи Россия туризмини ривожлантиришдаги рағбат сифатида ёки Бахтсизлик ёрдам бермаганида бахт бўлмас эди…»; «Пандемик воқелик олами: кузатишлар ва англашлар»; «Жаҳон тадқиқот саноати: пандемиядан кейинги ички рефлексия».
19 май – «Фейклар ва уларнинг рақамли излари: рақамли маълумотлар орқали ижтимоий муаммолар таҳлилига ёндошувлар»; «Масофадаги» мактаб: ҳамма таълим олиш ҳуқуқидан фойдалана оладими?»; «Янги кундалик ҳаёт: ковиддан кейинги манзарада постмодерн. Товарлар, хизматлар, бандлик ва истироҳат бозорларидаги истеъмолчиларнинг хулқ-атворида янги трендлар мустаҳкамланадими?»; «Социология: онлайн ёки офлайн?»; «Тадқиқотларнинг сифатий усуллари – пандемия давридаги ўзгаришлар».
20 май – «Оммани бошқариш: рақамли ўзгаришга тайёрлик»; «Пандемиянинг умумий жароҳати ва жароҳатдан кейинги ўсиш»; «Диний соҳадаги ўзгаришлар: ортга қайтмасми ёки қайта тиклаш мумкинми?»; « Ўрта осиёлик мигрантлар Россия меҳнат бозорида».
21 май – «Пандемия ва сунъий ижтимоийлик: пешвоз чиқиб»; «Соғлом шаҳарлар: ҳаётнинг янги сифати маконий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида»; «Тадқиқот саноати ва жамият: келажакнинг қиёфаси» мавзусида давра суҳбати; «PRO BONO тадқиқи: кимга ва нима учун керак?».
25 мая – «Арктика ҳудуди: ўзгариш векторлари».
27 мая – «Чегаравий социология секцияси»; «Л.Дробижева хотирасига бағишланган этносоциология секцияси».
28 мая – «Конференциянинг ялпи якунловчи музокаралари».
Иштирок этиш шакли трансляция қилишни ва чатлар ёки мавзули линейкалар бўйича умумий Zoom орқали спикерлар билан боғланишни тақозо этади.
20 май куни соат 10.00-11.30 да (Москва вақти бўйича) «Ўрта осиёлик мигрантлар Россия меҳнат бозорида» конференциясининг мавзули тадбири бўлиб ўтади, унда мигрантларнинг Россияга келишининг асосий сабаби ва улар учун асосий муаммо - иш масаласи бош мавзу бўлади. Бугунги кунда хорижий ишчиларнинг асосий кўпчилиги Ўрта Осий давлатлари вакиллари бўлиб, Россия меҳнат бозорида Ўрта Осиё давлатларидан келган мигрантларнинг устунлик қилиши – жиддий ва узоқ муддатлидир. Тадбир муҳокама учун қуйидаги масалаларни ўз ичига олади:
- Ўрта Осиёдан келган мигрантлар учун иқтисодий фаоллик ва бандликнинг қайси турлари умумий хосликка эга?
- Уларнинг меҳнат бозоридаги сафарбарлиги қандай?
- Россия меҳнат бозорида мигрантларнинг малакаси ва кўникмаларига қай даражада талаб мавжуд?
- Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган мигрантлар 2020 йилдаги ўта фавқулодда ҳолатга қандай мослашдилар?
- Россияга Ўрта Осий мамлакатларидан меҳнат миграцияси истиқболлари: имкониятлар ва уни амалга ошириш шарт-шароитлари.
Мавзули конференциялар модераторлари:
Мукомель Владимир Изявич – РФА Федерал социологик илмий-тадқиқот маркази Социология институти, бош илмий ходим.
Эндрюшко Анна Александровна – РФА Федерал социологик илмий-тадқиқот маркази Социология институти, кичик илмий ходим.
Конференцияда қуйидагилар спикерлик қилишади:
Рахимова Нигина Хайруллаевна – «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази, директор. Маъруза мавзуси: «Меҳнат миграцияси: баҳолар, муаммолар, ечимлар (РЖФЎМнинг социологик тадқиқотлари натижалари бўйича)».
Қуддусов Жамшид Ҳакимович – Тожикистонда катта ёшлилар таълими уюшмаси, Бошқарув раиси. Маъруза мавзуси: «Ташқи миграциянинг Тожикистондаги ишчи кучлари янги кўникмаларини ривожлантиришга таъсири».
Максакова Людмила Петровна – мустақил эксперт. Маъруза мавзуси: «Ўзбекистондан Россияга меҳнат миграциясини ташкил этишни яхшилашнинг жоиз йўллари».
Қодирова Зулайҳо – Тошкент давлат шарқшунослик институти, кафедра мудири. Маъруза мавзуси: «Ўзбекистондан Россияга меҳнат миграциясини ташкил этишни яхшилашнинг жоиз йўллари».
Миров Лоиқжон – Тожикистон технология университети, аспирант. Маъруза мавзуси: «Тожикистон NEET-ёшлари ва иш бўйича сафарбарлик».
Мукомель Владимир Изявич – РФА Федерал социологик илмий-тадқиқот маркази Социология институти, бош илмий ходим. Маъруза мавзуси: «Ўрта осиёлик мигрантлар меҳнат бозорида: пандемиягача ва пандемия даврида».
Олимова Саодат – "Шарқ» тадқиқот маркази, директор. Маъруза мавзуси: «Маълумот ва касбий тайёрлик тожик мигрантлари ҳаётий стратегиясининг қисми сифатида».
Варшавер Евгений Маркович – Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси. Маъруза мавзуси: «Йирик "мигрантлик" иш ўринлари атрофи – мигрантларнинг резидентлик жамланиш жойи».
Рочева Анна Леонидовна – Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси, етакчи тадқиқотчи. Маъруза мавзуси: «Йирик "мигрантлик" иш ўринлари атрофи – мигрантларнинг резидентлик жамланиш жойи».
Иванова Наталия Сергеевна – Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси, тадқиқотчи. Маъруза мавзуси: «Йирик "мигрантлик" иш ўринлари атрофи – мигрантларнинг резидентлик жамланиш жойи».
«Рязанцев Сергей Васильевич – РФА Федерал социологик илмий-тадқиқот маркази Демографик тадқиқотлар институти, директор. Маъруза мавзуси: «COVID-19 пандемияси даврида Россиядаги тожикистонлик мигрантларнинг аҳволи: янги шароитларга мослашиш».
Флоринская Юлия Фридриховна – Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси. Маъруза мавзуси: «Ўрта Осиё давлатларидан меҳнат миграцияси: Россия статистикаси».
Чупик Валентина Валентиновна – «Тонг жаҳони» ННТ, директор. Маъруза мавзуси: «Ташкилий ёллаш – одам савдоси усули сифатида».
Эндрюшко Анна Александровна – РФА Федерал социологик илмий-тадқиқот маркази Социология институти, кичик илмий ходим. Маъруза мавзуси: «Мигрантларнинг Москвадаги меҳнат ва уй-жой бозорига кириш имкони: пилот тадқиқот натижалари».
Олимов Музаффар – Тожикистон миллий университети ҳузуридаги минтақавий ва қиёсий тадқиқотлар маркази раҳбари. Маъруза мавзуси: «Маълумот ва касбий тайёргарлик тожик мигрантлари ҳаётий стратегиясининг қисми сифатида».
______________________________________________________________
Секциянинг дастур директори сифатида РФА Федерал социологик илмий-тадқиқот маркази Социология институтининг миграцион ва интеграцион жараёнларни ўрганиш шўъбаси раҳбари, социология фанлари доктори Мукомель Владимир Изявич сўзга чиқади.
Секция ишига махсус меҳмонлар, экспертлар ҳам таклиф этиладилар.