5

19 ёшли гроссмейстер Жавоҳир Синдаровнинг шахмат бўйича Жаҳон кубогидаги ғалабаси одатдаги спорт янгиликларига қараганда анча кенгроқ эътиборни тортган ёрқин воқеа бўлди. Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўзбекистонлик шахматчи финалда хитойлик Вэй И ни мағлубиятга учратиб, турнир тарихидаги энг ёш чемпион бўлгани мамлакатимиз фуқароларида самимий ғурур-ифтихор уйғотди.

Ўзбекистон учун бу муваффақият муҳим ижтимоий аҳамиятга эга. У жамиятнинг ёшлар кучига, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва давлатнинг ёш авлодни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган ёшларга оид самарали сиёсати туфайли очилаётган имкониятларга бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Жавоҳирнинг босиб ўтган йўли – мақсадга интилувчанлик, меҳнат ва ўз кучига бўлган ишончнинг жаҳон чўққиларини забт этишга қандай ёрдам беришига мисол бўла олади.

Айниқса, Синдаров ўзбекистонлик шахматчилар орасида биринчи бўлиб Даъвогарлар турнирига йўлланма олгани барчамизни қувонтиради. Шахматчимизнинг юксак натижалари мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаб, болалар ва ўсмирларнинг интеллектуал спорт турларига бўлган қизиқишини рағбатлантиради, уларда таҳлил қилиш, стратегик фикрлаш, қатъиятлилик, ғалабага бўлган ирода ва қатъиятлилик маданиятини шакллантиради.

«Ижтимоий фикр» РЖФЎМнинг ишончи комилки, бундай ютуқлар жамиятни илҳомлантиради, ижтимоий некбинликни оширади ва Ўзбекистоннинг ёш авлоди ўзини жаҳон миқёсида ишонч билан намойиш қилишга қодир эканлигининг исботи бўлиб хизмат қилади. Ушбу муваффақият янги ғалабалар, шахмат ҳаракатини ривожлантириш ва мамлакатимизнинг интеллектуал салоҳиятига бўлган ишончни мустаҳкамлаш учун дебоча бўлсин.