266

 Парламент комиссиясининг

2024 йил 5 июлдаги  25-сонли қарорига

1-илова

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

2024 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари,
давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари

Буюртмачи давлат органи

Ажратилган  маблағ.
 млн  сўм

 

1.                  

 Устувор йўналиш: Зўравонлик ва тазйиқдан жабр кўрган хотин – қизларнинг бандлигини меҳнат бозорида рақобатбардош  касб-ҳунар турларига ўқитиш орқали таъминлашга кўмаклашиш.

Мақсад: Аёлларни ксбга ўқитиш мақсадида махсус жиҳозланган ўқув хоналарини ташкил этиш,
4 турдаги касбий йўналишларда яъни уқаловчи, пазандачилик, тикувчилик каби SMM касблари сарф материаллари билан таъминлаш, шунингдек ушбу касбларга ўқитиш учун ҳар бир марказга  малакали мутахассисларни йўллаш.

Вазифалар: Республика бўйича 14 та аёллар реабилитация марказларида 2800 нафар хотин – қизларни қамраб олиб, касбга ўқитиш бўйича 4 турдаги уқаловчи, пазандачилик, тикувчилик каби SMM касбларини сарф материаллари билан таъминлаш, махсус жиҳозланган 1 тадан хона ажратиш ва бу хонани ўқув хоналар сифатида ташкил этиш. Хоналарни 4 турдаги касбий йўналишда зарур материаллар билан таъминлаш. Шунингдек, ушбу касбларга ўқитиш учун ҳар бир марказга 4 нафардан малакали мутахассисларни йўллаш.

Кутилаётган натижа: Зўравонлик ва тазйиқдан жабр кўрган хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашилади. Зўравонлик ва тазйиқдан жабр кўрган аёллар касбга ўргатилади ва иш билан таъминланади.14 та марказда  4 турдаги касбий йўналишда зарур жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари ташкил этилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

3 800,0

2.                  

Устувор йўналиш: Ичимлик суви ишлаб чиқариш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни ичимлик суви билан таьминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, истеьмолчиларни ичимлик суви ва оқова суви хизматларига уланиш бўйича хизматлар кўрсатиш, истеьмолчиларга шартнома асосида узлуксиз ва бир маромда ичимлик суви етказиб бериш, ичимлик ва оқова сув иншоотларини ҳамда сув тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, сув сарфини ҳисобга олувчи замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш ва улардан унумли фойдаланишни ташкиллаштириш.

Мақсад: Аҳолининг ичимлик суви таьминотини яхшилаш ва тоза ичимлик суви билан таьминлаш, аҳолининг санитар гигиеник ҳолатини яхшилаш.

Вазифалар: Аҳоли пунктларида ичимлик суви тармоқларини тортиш, сув олиш қудуқларини қазиш ва аҳолининг хонадонларига сув ҳисоблагичлар ўрнатиш;

Вилоятнинг Косон туманидаги “Нурафшон” МФЙ ҳудудида яшовчи 603 та хонадонда истиқомат қиладиган 3243 нафар аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш.

Кутилаётган натижа: Буюртмада белгиланган вазифалар амалга оширилиши натижасида 10 кмлик ичимлик суви тармоқлари ўтказилади. 1 дона сув кўтариб бериш насоси минораси ўрнатилади. 1 дона хлорлаш ускунаси, 1 дона трансформатор  ўрнатилади. Натижада 3243 нафар аҳоли, 1 та таълим мактаби, 2 та мактабгача таълим муассасаси  тўлиқ ичимлик суви билан таьминланади, ичимлик сувининг сарфи меьёрлашади.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

1 500,0

3.                  

Устувор йўналиш: Аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун эҳтиёж ва талабаларини ўрганиш асосида турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириб бориш;

Мақсад: Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Пулатчи” МФЙ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таьминлаш.

Вазифалар: Нуробод туманидаги “Пулатчи” маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи 5033 нафар аҳоли, 1 та мактаб (67 мактаб)ни ичимлик суви билан таьминлаш;

Ичимлик суви таьминоти тизимини яхшилаш учун 1 дона резервуар (ҳовуз 150 м3), 1 дона сув ҳайдаш насоси, 12 км янги сув тармоқларини ётқизиш, 1 та трансформатор ва  1 та хлорлаш ускунасини ўрнатиш, 1 та насос станцияси қуриш;

Кутилаётган натижа: Марказлашган ичимлик сув таьминоти етиб бормаган “Пулатчи” маҳалласининг 5033 нафар аҳолиси, шу жумладан, ҳудуддаги 1 та мактаб тоза ичимлик суви билан тўлиқ таьминланади. Маҳалланинг эпидемиологик-санитария ҳолати ҳамда аҳоли турмуш даражасининг сифати яхшиланади.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

2 700,0

4.                  

Устувор йўналиш: Халқаро таълим дастурлари асосида Қўқон давлат педагогика институти билан ҳамкорликда замонавий робототехника, дастурчиларни ва ватанга садоқат руҳида замонавий ёш ҳарбийлар синфларини ташкил этиш, шу орқали фарзандларимизни баркамол ва келажакка ишонч руҳида тарбиялаш.

Мақсад: Мактаб ўқувчиларида анимация, дизайн, логистика оператори, робототехника, таржимон-гид, IT дастурчи-алоқачи каби замонавий касбларни ўқитишга ҳам эътибор қаратиш. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг фарзандлари учун бепул битта 7-синфдан бошлаб алоҳида харбий йўналишга  ихтисослаштирилган синф ташкил этилиб, уларда хорижий тил ва IT дастурчи-алоқачи кўникмалари шакллантириш орқали уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш. 

Вазифалар: Мактабда робототехника, технология, мухандислик фанлари, математика, санъат, чет тиллари йўналишларини кучайтириш, бу борадаги лабораторияларни қайта жиҳозлаш талаб этилади. Компьтер техник параметрлари - Intel Core i7-12gen/ DDR4 24GB SSD 512GB/ RTX 3050TI 4GB, HDD 1 TB, Arduino uno кабели билан - 15 та, Maketniy plata - 10 та, Papa-Papa Sim - 200 та,  Svetodiot ҳар хил рангда - 200 та, Server Компьютер (серверная станция), Wi-fi қурилмаси сотиб олинади. Хамкорлар билан (“Қурилиштаъмирдизайн“ МЧЖ) Данғара тумани худудида ҳарбий полигон яратилиши ва унда харбий йўналишга ихтисослаштирилган синф ва бошқа мактаб ўқувчилари учун хам бошланғич ҳарбий таълимга оид амалий машғулотларини ўтказилиши ташкил қилинади ва бунинг учун керакли анжомлар, аслаҳалар сотиб олинади, керакли объект ва мосламалар қурилади. Ўқувчилар учун маиший инфраструктура яратилади, улар учун  замонавий  шароит ташкил қилинади, зарур буюмлар ва анжомлар билан таъминланадилар.

Кутилаётган натижа: 

Мактаб ўқувчиларида информатика ва ахборот технологиялари, робототехника фани мазмуни, мустақил  ҳаётда  қўллаш  имконияти бўлган  рақамли  саводхонлик маданиятини, танқидий фикрлаш ва креатив ахборот коммуникацион компетенциялари шаклланади;

IT ва дастурлаш бўйича ўқув  методик таъминотини   (ўқитувчи  китоби, мултимедиа иловалар, дидактик материаллар ва бошқа) ишлаб чиқилади;

Информатика ва ахборот технологиялари фани  мазмунига  электрон кутубхона, робототехника, arduino, масофадан ўқитиш,таълим контентини бошқариш тизимлари, ижтимоий тармоқлар, интернет тижорат, рақамли ахборотлар билан ишлаш ва уларни қайта ишлаш  технологиялар каби Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш учун зарур бўладиган элементлар киритилади;

Ўқувчиларда таълим олишга кучли мотивацияни шакллантириш учун бугунги кунда мустақил ҳаётга қадам қўйиш, таълимнинг кейинги босқичига ўтиш учун зарур компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган ўқув методик, дидактик, дастурий таъминот, жиҳоз ва ускуналар билан таъминланади;

ижтимоий муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳарбий йўналишга  ихтисослаштирилган синфда бепул таълим олиб, хорижий тил ва IT дастурчи-алоқачи кўникмаларига эга бўладилар.

Ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг фарзандлари бепул таълим оладилар ва улар замонавий мутахассисликка эга бўлиб, жамиятда ўз ўрниларини топадилар. Шунингдек, ёшлар ватанпарварлик руҳида тарбияланади ҳамда жиноятчиликларни олди олинади.

Фарғона вилоят ҳокимлиги

4 000,0

 

5.                  

 Устувор йўналиш: Жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш, бу борада тегишли инфратузилма ва бошқа зарур шарт-шароитларни яратиш.

Мақсад: Экологик муаммоли ҳудудларда “Саломатлик мактаблари” фаолиятини ҳамда “Workout” майдончалари ташкил этиш ва шу орқали маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб йиғилиш, ёшлар ва катталар ўртасида кўча спортини янада ривожлантиришдир.

Вазифалар: Хоразм вилоятининг Хазорасп, Хонқа, Шовот, Боғот, Гурлан, Хива, Янгиариқ, Хива шаҳри, Тупроққальа туманларидаги жами 18 та маҳалланинг ҳар бирида “Workout” майдончалари ва “Саломатлик мактаблари”ни ташкил этиш. “Workout” майдончаларига спорт билан шуғулланишга мўлжалланган инвентарлар ўрнатиш, машқлар ўтказиш учун шарт-шароит яратиш. “Workout” майдончаси учун 18 та баннер ва 18 нафар спорт тренерларини тайёрлаш.

Кутилаётган натижа: Лойиҳа олдига қўйган мақсадларни амалга ошириш учун барча зарурий шарт-шароит мавжуд. Танлаб олинган ҳудудларда Республикада намунали тарзда фаолият кўрсатаётган “Саломатлик мактаблари” тажрибаси асос қилиб олинади. Буни амалга ошириш учун соҳанинг малакали мутаҳассислари жалб қилинади. Шу билан бирга, маҳаллаларда “Workout” майдончалари ташкил этилиши натижасида ҳудуддаги оила, маҳалла ва мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус муассасаларида ҳамда бошқа ташкилотларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратилади.

Хоразм вилоят ҳокимлиги

950,0

 

Жами 5 та давлат ижтимоий буюртмаси

12 950,0

 

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:

- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;

- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;

- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;

- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.

Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

www.fоndngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;

Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда  лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

Ҳужжатлар 2024 йил 8 июлдан 9 августгача  қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондинин www.fоndngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. Маълумот учун телефонлар: 78 238 23 76, 78 238 23 77