15.11.2025
11
“КИБЕРМАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий фикр Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ҳамда Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази, ва Тошкент шаҳри ИИББ раҳбарияти вакиллари ҳамкорлигида 1–30 ноябр “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” муносабати билан навбатдаги муҳим давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашув давомида рақамли муҳитда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, киберҳужумлар профилактикаси, аҳолида рақамли гигиена ва кибермаданиятни шакллантиришнинг долзарб йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир иштирокчилари замонавий киберхавфлар табиатини, уларнинг жамият ҳаётига таъсирини, шунингдек, ёшлар, хотин-қизлар ва кенг жамоатчиликни огоҳлантиришга қаратилган самарали коммуникацион механизмларни муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, мутахассислар томонидан реал воқеалар, таҳлиллар ва амалий тавсиялар тақдим этилди.
Мазкур давра суҳбати жамиятда масъулиятли рақамли маданиятни шакллантириш, фуқароларни онлайн таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва узоқ муддатли ахборот хавфсизлиги сиёсатини кучайтиришга қаратилган муҳим қадам бўлиб хизмат қилди.


