14.05.2024
243
Жорий йилнинг 13 май куни “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Етакчи ташкилот сифатида “Янги Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлашнинг миллий хусусиятлари” мавзусида, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши илмий муҳокамадан ўтказилди.
Мазкур илмий муҳокамада, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази илмий кенгаш жамоаси иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси докторанти Муҳаммадюнусова Моҳистара Муҳаммадилхом қизи томонидан тайёрланган “Янги Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлашнинг миллий хусусиятлари” мавзусидаги, 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқотлар усуллари ихтисослиги бўйича, Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини ҳимоя қилишга тавсия этилди.