16

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги ПҚ-81-сон ва 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарорларига мувофиқ, Республикамизда фаолият юритувчи турли ташкилот ва идораларнинг коррупцияга қарши кураш бўйича ички назорат бўлинмалари масъул ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув-тренинг ва семинарларни ташкил қилиб бориш вазифаси белгиланган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 20-август куни соҳада фаолият юритувчи масъул ходимлар учун “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш ва «комплаенс-назорат» тизими самарадорлигини ошириш” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди

Ўқув-семинари доирасида Республикамиздаги турли ташкилот ва идора вакиллари, соҳада юзага келаётган муаммолар, мазкур ёналишдаги мавжуд ҳолат ва эришилаётган ютуқлар тўғрисида фикр алмашишди. Шунингдек, бир қатор ҳорижий давлат вакиллари ҳам семинар иштирокчиларига давлат хизматида коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувини бошқариш, давлат хизматчиларини коррупцияга қарши барқарорлигини баҳолаш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Мазкур семинарда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказидан, Илмий ишлар бўйича Марказ директорининг ўринбосари Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) Сеитов Мансур Шерикбаевич ҳам иштирок этди. М. Сеитов томонидан “Коррупцияни олдини олишда ижтимоий сўровларнинг ўрни, сўровларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари” мавзусидаги қилинган маъруза семинар қатнашчилари орасида катта қизиқиш ва муҳокамаларга сабаб бўлди ҳамда йиғилганлар “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази билан келгусида мазкур соҳада ҳамкорлик қилиш истагини билдиришди, Мансур Сеитов ҳам семинар иштирокчиларига ижтимоий сўровларни қандай ташкил этиш ва ўтказишга доир масалалар юзасидан Ижтимоий фикр Маркази доим ўз ёрдамини аямаслигини таъкидлаб ўтди.