16

2025 йил 13 август куни “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида «Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: усуллар, назария ва амалиёт» доимий илмий-амалий семинари доирасида “2025 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги муҳим воқеалар фаолиятнинг асосий якунлари доирасида” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда асосий эътибор мамлакатда ижтимоий фикр мониторинги, аҳоли кайфияти ва ижтимоий жараёнлар таҳлили бўйича амалга оширилган ишларга қаратилди. Ушбу жараёнда социологик тадқиқотларнинг илмий-назарий асосларини мустаҳкамлаш, методик ёндашувларни такомиллаштириш ва тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Мазкур семинарни “Ижтимоий фикр” маркази директори очиб, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган йирик тадқиқотлар, миллий ва халқаро ҳамкорликдаги лойиҳалар, шунингдек, илмий-инновацион ёндашувлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Унинг таъкидлашича, жамоатчилик фикрини ўрганиш фақат рақамлар ва статистика эмас, балки мамлакатдаги ижтимоий динамикани чуқур англаш, аҳоли эҳтиёжлари ва кутилмаларига мос сиёсат юритиш учун муҳим илмий асосдир.

Шунингдек ушбу йиғилиш давомида қатор йўналишлар бўйича ҳисоботлар тақдим этилди:

  • Имамова Шахло Хатамовна – Марказ ходимлари фаолияти ва кадрлар сиёсатидаги янгиликлар ҳақида.
  • Алексеева Виктория Сергеевна, PhD – илмий тадқиқотлар самарадорлиги ва халқаро илмий майдонда Марказнинг ўрни тўғрисида.
  • Сеитов Мансур Шерикбаевич, PhD – илмий ишлар ва инновацион ташаббуслар йўналишида эришилган натижалар ҳақида.
  • Бокун Игор Михайлович – социологик тадқиқотларни ахборот-математик жиҳатдан таъминлашнинг замонавий механизмлари.
  • Муратов Тимур Равильевич – ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлигида қўлланилаётган самарали усуллар ҳақида.
  • Халикова Умида Мухамаджоновна – амалий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш тажрибаси.
  • Таджибаев Азизбек Баходир ўғли – илмий-таҳлилий тадқиқотлардан олинган хулосалар.
  • Куляпина Ирина Михайловна – маъмурий-хўжалик жараёнларини оптималлаштириш ҳақида.

Муҳокамалар жараёнида иштирокчилар жамоатчилик фикрини ўрганишдаги долзарб методологик масалалар, янги технологияларни жорий этиш имкониятлари ва тадқиқот натижаларини давлат бошқаруви амалиётида қўллаш йўлларини кўриб чиқдилар.

Семинар якунида фаол фикр-мулоҳазалар алмашиниб, социологик тадқиқотларнинг сифатини янада ошириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш жараёнларини рақамли трансформация талабларига мослаштириш ва натижаларни кенг жамоатчиликка етказиш борасида таклиф ва тавсиялар билдирилди.