25.10.2024
85
2024-йил 23-октябр куни Олма-ота шаҳрида иккита муҳим илмий тадбир – Туркий тилли мамлакатлар социологларининг VIII конгресси ва Қозоғистон социологларининг VIII конгресси бўлиб ўтди. Конгресс "Замонавий дунёда ўзликни англаш муаммолари: социологик таҳлил" мавзусида бўлиб ўтди. Анжуман етакчи социологлар ва кузатувчилар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик учун муҳим платформа бўлди.
Мазкур Конгрессларни ўтказишдан асосий мақсад турли мамлакатлар мутахассислари ўртасида социология соҳасида анъанавий қоидалар, амалий тажриба ва илғор тадқиқотлар олиб бориш ва маълумот алмашиш учун платформа яратишдан иборат.
Ушбу тадбир доирасида жамият глобаллашув ва ижтимоий-маданий ўзгаришлар даврида дуч келаётган ўзига хослик яъни идентлик масалалари билан боғлиқ замонавий муаммолар муҳокама этилди.
Иштирокчилар идентликни ўрганишда социологик ёндашувлар, миграциянинг ўрни, этник ва маданий омиллар, шунингдек, глобал жараёнларнинг ўзини ўзи англаш ва замонавий ҳамжамият ўзлигини мустаҳкамлашга таъсири масалаларини муҳокама қилишди.
Қозоғистон социологлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган конгресс билим ва тажриба алмашиш учун мутахассисларни бирлаштирди, бу эса минтақанинг турли мамлакатларидаги ижтимоий ўзига хосликни яъни идентликни аниқлаш мавзусини социологик тадқиқотлар призмасидан кўриб чиқиш ҳамда глобаллашув ва миграция жараёнларининг жамият шаклланишига таъсирини муҳокама қилиш имконини берди.
Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, Қозоғистон социологиясининг янада ривожланиши замон талабларига муносиб жавоб бера оладиган, малакали мутахассисларнинг янги авлодини яратишни тақозо этмоқда. Шу муносабат билан Қозоғистонда кузатув ва таҳлилчилар учун янги мактаблар ва таълим дастурлари фаол очилмоқда.
Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти илмий ходими Ойгул Забирова ўзликни англашни шакллантириш жараёнида фуқаролик ўзига хослигининг асосий ролини кўрсатиб, шахсни ўрганишга эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, социологлар учун инсонлар ўзларини Қозоғистон билан расман боғлашларини ва улар ўз ҳаётини қандай қабул қилишларини тушуниш жуда муҳимдир.
Ойгул Забирова шахсни ўрганишда фуқароларнинг шахсий фикрини инобатга олиш муҳимлигига ҳам эътибор қаратди. Социологик тадқиқотлар ўзига хосликнинг бир неча даражаларини аниқлаш имконини беради, бу эса унинг шаклланиш жараёнини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий фикр республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори Рахимова Нигина Хайруллаевна “Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий-маданий ва фуқаролик ўзига хослиги: қизиқишлари ва онглилиги” (жамоатчилик сўровлари натижаси asosida) мавзусида маъруза қилди. Маърузада таъкидлашича, бугунги кунда дунёда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар ва ўзгаришлар фонида социологик тадқиқотларнинг аҳамияти долзарб бўлиб бормоқда. Социология инсон ва жамият ҳақидаги фан сифатида нафақат ижтимоий кайфиятнинг ҳозирги ҳолатини қайд этишга, балки ижтимоий шароитларда фуқаролик ўзига хослигини ошириш бўйича ечимларни таклиф қилишга ёрдам беради.
Конгрессда муҳим тарихий воқеа ҳам бўлиб ўтди – Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий фикр республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори Раҳимова Нигина Хайруллаевнага Қозоғистон социологлар академиги фахрий унвони берилди. Ушбу мукофот унинг ижтимоий фанлар бўйича тадқиқотлар ва турли лойиҳалар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муҳим ҳиссасини тан олди. Нигина Раҳимованинг Қозоғистон Социологлари ассоциатсияси академиги фахрий унвони билан тақдирлангани Ўзбекистон олимларининг замонавий социология ривожига қўшган ҳиссаси рамзи бўлиб ҳисобланади.
Конгресс якунида иштирокчилар муҳокама қилинган масалаларнинг дастлабки ўзига хослигини ва жорий тадқиқотлар жараёнида илмий мулоқотни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар. Якунланган натижалар ўзликни англаш муаммоларини ўрганишга фанлараро ёндашув, шунингдек, туркий тилли мамлакатлар социологлари ўртасидаги ҳамкорлик даражасида умумлаштирилади. Мураккаб шароитларда ишлашга қодир бўлган янги авлодни тайёрлаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Конгресс илмий тадқиқотлар ва халқаро ҳамкорлик учун янги уфқларни очиб, кўтаринки руҳда якунланди.