52

Жорий йилнинг 26–27 апрель кунлари Ўзбекистон Фанлар академияси ходимлар ҳамда “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ходимлари ҳамкорликда томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички туризмни ривожлантиришга оид ПҚ–187-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимиздаги тарихий меросни ўрганиш, маънавий тафаккурни бойитиш ва ходимлар ўртасида ижобий муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига маънавий-маърифий саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида иштирокчилар Самарқанднинг қуйидаги тарихий ёдгорликлари билан яқиндан танишдилар:

Регистон майдони — дунё миқёсидаги беназир архитектура ансамбли;

Бибихоним масжиди — Темурийлар даврида қурилган мўъжаз меъморчилик намунаси;

Шоҳи Зинда мажмуаси — Ислом маданияти ва меъморчилиги ёдгорликлари мажмуаси;

Ҳазрати Хизр масжиди — Самарқанддаги энг қадимий ва муқаддас масжидлардан бири;

Гўри Амир мақбараси — Амир Темур ва унинг авлодлари оромгоҳи;

Улуғбек расадхонаси — дунё астрономиясида муҳим ўрин тутадиган илмий ёдгорлик;

Афросиёб археологик ёдгорликлар мажмуаси — Самарқанднинг илк тарихий даврларига оид топилмалар.

Таълимий ва маърифий саёҳат жараёнида иштирокчилар халқимизнинг бой маданий мероси, тарихий тафаккури ва миллий ифтихор туйғусини янада чуқур англаш имконига эга бўлдилар.

Бундай тадбирлар ходимларнинг маънавий юксалиши, ёшларнинг тарихий меросга бўлган ҳурматини мустаҳкамлаш ва ватанпарварлик руҳини оширишда муҳим ўрин тутади.