23.12.2022
270
2000 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенциясини ва Одам савдоси, айниқса аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш тўғрисидаги Протоколни қабул қилди, улар 2003 йилнинг охирида кучга кирди. Протокол одам савдоси жиноят деб ҳисобланадиган ягона халқаро ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш, жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш ҳамда ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олиш бўйича мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган дунёдаги биринчи восита ҳисобланади. Ҳозирда 148 мамлакат протокол иштирокчисидир.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳаракатлар режалари ва қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро стандартларни жорий этиш чоралари кўрилмоқда.
«Dunyo bo`ylab» («Дунё бўйлаб») телеканалининг «Бевосита мулоқот» дастурида «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази матбуот хизмати раҳбари Толиб Содиқов ва конституциявий ислоҳот масалалари бўйича комиссия экспертлари билан учрашувда мамлакатимиз аҳолиси ўртасида олиб борилган кенг қамровли социологик тадқиқотларнинг асосий натижалари, одам савдоси ва қуллик каби жиноятларнинг турлари, ушбу жиноий фаолиятнинг сабаблари ва оқибатлари, меҳнат қуллигига тушиб қолиш сабаблари тўғрисида мамлакатимиз фуқароларининг хабардорлик даражаси ва фикрларини аниқлаш ва ўрганиш, мамлакатимиз давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек нодавлат инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан одам савдоси билан боғлиқ жиноятчиликнинг олдини олиш ва дамфурушларга қарши кураши бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз борди.