25.02.2022
461
“ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИНИ ЎРГАНИШ ВА ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ: НАЗАРИЯ, УСЛУБЛАР, АМАЛИЁТ”
халқаро илмий-амалий семинар
2022 йил 24 февраль куни “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ, Россия), ЮНЕСКОнинг МОСТ Дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон социологлари ассоциацияси (ЎзСА), «INSA-CONSULERE» Бозор ва ижтимоий тадқиқотлар институти (Германия) ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда “Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар ўтказди.
Семинарнинг мавзуси: “Замонавий социологиянинг ривожланишида жамоатчилик фикрининг ўрни”.
Семинар иштирокчилари эътиборига “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директорининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) В.С.Алексеева ва “Экспресс-тадқиқотлар” бўлими раҳбари М.Ш.Сеитовларнинг «Замонавий жамиятда жамоатчилик фикрини ўрганиш: амалиёт ва истиқболлар (жамоатчилик фикри сўровлари натижалари асосида)» мавзусидаги маърузаси ҳавола этилди. Маъруза мазмун-моҳияти билан жамоатчилик фикри сўровлари фуқаролик жамиятининг ижтимоий кайфиятни, энг муҳими, фуқароларнинг фикрини акс эттирадиган ва намойиш этадиган муҳим воситаси эканлигини тасдиқлайди.
Семинарда таъкидланганидек, жамоатчилик фикри илгари ҳеч қачон бугунгидай - Янги Ўзбекистондаги каби ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаган ва таъсирчан куч ҳисобланмаган. Жамоатчилик фикрининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш бугунги кунда алоҳида аҳамият касб этмоқда, у Ўзбекистон жамиятининг энг тўлиқ "манзараси"ни, унинг жамият ҳаётининг турли: ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий соҳаларига дахлдор бўлган ҳақиқий эҳтиёжлари ва манфаатларини яратишга кўмаклашишга қаратилган.
Семинар якунида жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини янада такомиллаштириш, инсоннинг ижтимоий тизимдаги роли ва ўрни тобора ортиб бориши, ҳар кимнинг фикри илмий қизиқиш уйғотиши ва истиқболдаги ижтимоий ривожланиш мақсадлари ва йўналишларини танлашда амалий аҳамиятга эгалиги туфайли фуқароларнинг фикри ва тасаввурларини ўрганиш тадқиқотларини ривожлантириш масаласи долзарблашаётганлиги шак-шубҳасиз эканлигини жамоатчилик фикрини ўрганишнинг кўп йиллик тажрибаси тасдиқлаши тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар алмашинуви бўлди.