482

МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида амалга оширилаётган ёшлар сиёсатининг устувор мақсад ва йўналишларига ёшларнинг муносабатини ўрганиш мақсадида "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан "Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳақида" мавзусида мамлакат фуқароларининг телефон сўрови ўтказилиб, у ёшларнинг аксарияти мамлакат Президентининг ушбу фармонини ижобий қабул қилганини аниқлаб берди, ушбу қарорга мувофиқ  ёшлар билан ишлашни бошқаришнинг янги механизмлари жорий этилади, бевосита маҳаллаларда ёшлар муаммоларини ҳал этиш учун шарт-шароитлар яратилади, шунингдек таълим муассасаларида тарбиявий ва маънавий-маърифий ишлар янада кучайтирилади. Шу мақсадларда ҳар бир қишлоқ ва овулда, шаҳар ва шаҳарчаларнинг ҳар бир маҳалласида ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади. “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига ёшлар ҳақидаги зарур маълумотларни киритиш, ёшлар билан самарали ишлашни ташкил этиш ва ёшларнинг бўш вақтини уюштириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг истеъдод, қобилият ва ташаббусларини рағбатлантириш, ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларнинг интеллектуал ва маънавий ривожланишини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшлар билан тизимли ишлаш маҳалла ёшлари етакчисининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Респондентлар ушбу норматив ҳужжатнинг ўз вақтида қабул қилинган ва унга талаб мавжуд, деб ҳисоблайдилар, уларнинг фикрича, мазкур ҳужжат маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга, бўш вақтни мазмунли ўтказишга, дам олиш ва маданий-маърифий тадбирларни ўтказишга, ижтимоий фаолликни ошириш ва ёшлар ташаббусларини рағбатлантиришга, ўғил-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади, касбий йўналишни танлашга ва ишга жойлашишга кўмаклашади.

Сўров иштирокчиларининг фикрига кўра, ёшлар етакчиси жинси, ижтимоий мавқеи, моддий бойлиги, дини ва этник келиб чиқишидан қатъи назар, барча ёшлар вакилларининг фикрларини ҳисобга олиши ва акс эттириши керак.

Ёшлар ишга жойлашишда, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда ёрдам беришларини кутмоқдалар ва ОЎЮга киришда ёрдам олишга умид билдиришди, шунингдек ёшлар етакчилари уюшмаган ёшлар ва нотинч оилалар билан ишлашни ташкил қилишлари кераклигини таъкидладилар

Респондентлар ёшлар етакчилари мамлакат ва жамиятда рўй бераётган муҳим ижтимоий-сиёсий масалалар ҳақида ёшларни хабардор қилиши лозимлигини айтишди. Фуқароларнинг фикрига кўра, ёш оилалар, уларнинг фаровонлиги, оилавий ришталарнинг мустаҳкамлиги, шунингдек, ёшларга мослашишда ёрдам бериш масалалари ёшлар етакчиларининг диққат марказида бўлиши керак.

Ҳар бешинчи респондентнинг фикрига кўра, барча маҳалла аҳолисини бир-бири билан таништириш мақсадида турли хил маданий-ижтимоий тадбирлар ташкил этилиши керак, улар бу борада ўз саъй-ҳаракатларини сарфлашга, бу борада иқтидорли ёшларга ёрдам беришга тайёр. Шунингдек, сўров давомида ёшлар санъат, маданият, маънавий-ахлоқий юксалиш, IТ-технологияларини ривожлантириш ва қўллаш, Қуролли Кучларда хизмат қилишга бағишланган тадбирларни ташкил этиш каби масалаларда ёшлар етакчиларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш истагини билдирдилар

Умуман олганда, телефон сўрови ёшлар сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг ижтимоий ва маънавий ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ижодий салоҳиятини жамият манфаатлари йўлида очиб бериш доирасида амалга оширилаётган ўзгаришларни ёш ўзбекистонликларнинг юқори даражада қўллаб-қувватлаётганини тасдиқлади. Тадқиқот давомида мамлакатимизнинг турли минтақаларида яшовчи ёшлар, ўғил-қизлар, турли миллат ва бандлик соҳаси вакиллари ушбу ҳужжатнинг ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва маданий анъаналарнинг давомийлигини сақлаш, авлодларнинг маънавий алоқаси, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг жамоавий ва якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, ёшларни иш билан таъминлаш, таълим ва касб-ҳунар таълими соҳасида ўз манфаатларини рўёбга чиқариш имкониятлари тўғрисида хабардор қилишга, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга, жисмоний имконияти чекланганлиги туфайли ноқулай шароитга тушиб қолган ёш фуқароларга, шунингдек, ёш оилаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Ёш ўзбекистонликларнинг аксарияти ўз маҳаллалари ҳаётида фаол иштирок этиш, ёшлар етакчилари ишига ёрдам бериб, кўмаклашиш истагини билдирдилар, бу эса йигит-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётга қизиқиши, унда иштирок этиш истаги ва интилиши ошаётганидан, бугунги кунда мамлакатимизда, шаҳар ва қишлоқларда, ҳар бир маҳаллада рўй бераётган ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси ортаётганидан далолат бериб турибди.