27.04.2022
320
МУҚАДДАС РЎЗА
Қадимдан барча инсонлар рўза тутишган. Рўзада емак ва ичмакдан қатъий тийилиш буюрилган, бу инсон иродасининг жиддий синови ва Худога бўлган эътиқод теранлигининг мезони, шунингдек, ақл-идрок, қалб ва танани поклаш усули бўлган.
Рўза дунёнинг кўплаб динларида мавжуд.
Муқаддас Битик пайдо бўлган замонлардан бери яҳудийликда нафақат махсус белгиланган кунларда емак ва ичмакдан тийилиш, балки мотам кунларида, гуноҳлар учун тавба қилиш белгиси сифатида пост сақлашга риоя қилинган, табиий офатларнинг олдини олиш учун ихтиёрий қурбонлик сифатида ҳам, ёки шунчаки ибодатга ҳамроҳ ҳаракат сифатида пост сақланиши мумкин бўлган. Яҳудийликда рўзанинг энг машҳур куни Ём Kипур (покланиш куни) – яҳудийча янги йилнинг ўнинчи кунига тўғри келади. Бу - йилнинг ягона шундай кунидирки, унда ўз ҳаёти, мақсадлари ва ҳаётий қадриятлар ҳақида тафаккур қилишдан бошқа нарсаларга йўл қўйилмайди.
Православ Пасха (Буюк) пости етти ҳафта давом этади. Бу Исо Масиҳнинг чўлдаги 40 кунлик постига ҳурмат-эҳтиромни ифодалайди. Ва пост сақлашнинг сўнгги етти куни Муқаддас ҳафта деб номланади ва Исо Масиҳ ҳаётининг ер юзидаги сўнгги етти кунига бағишланган.
Католиклик бошқа динларга қараганда пост сақлашга холисроқ муносабатдадир. Католицизмда пост сақлаш ва тийилиш фарқланади. Постнинг маъноси – руҳий ва жисмоний тийилиш, ўз аҳдларига қатъий риоя қилишдир.
Протестант черковида пост Масиҳнинг эҳтироси деб аталади. Бу Пасхадан олдинги қирқ кунлик даврга тўғри келади. Шу кунларда яқинларга бўлган муҳаббатни намоён этиш, садақа бериш ва пост сақлаш керак, бу кундалик фаолиятнинг айрим турларини рад этишни англатади. Христианлик пайдо бўлган илк вақтларда ҳам содир этилган гуноҳлардан покланиш учун пост сақлашга риоя қилинган.
Ҳиндуизмда пост сақлаш - экадаши деб аталади, у янги ой ва тўлин ойдан кейин 11-куни, яъни ойига икки марта содир бўлади. Бу кунлар руҳий ва жисмоний покланиш учун энг мақбул ҳисобланади. Экадашининг асосий қоидаси – донли ва дуккакли маҳсулотларни ейишдан сақланишдир.
Мусулмон ҳаётида "рўза" - тийилиш (руҳий покланиш ва тийилиш вақти) тушунчаси мавжуд. Рўза кунларида инсонга нафақат ўз танасини, балки онги ва қалбини беҳаловатлик ва васвасалардан тозалаш имкони берилади.
Мусулмонлар рўза пайтида бир ой давомида бомдод намозидан кечки азонгача емак-ичмакдан тўлиқ тийиладилар.
Муқаддас Рамазон ойида ўз феълини тийиш, бағрикенг ва барча нарсада мукаммал бўлиш, эзгу амаллар қилишга интилиш керак. Қуёш ботганидан сўнг рўзадорларга ифторлик қилиб бериш энг яхши амаллардан биридир.
Барча динларда рўза тутишга маънавий-ахлоқий аҳамият берилади, у "инсон қалбини поклаш ва янгилашнинг самарали воситаси ҳисобланади”.
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барча ўзбекистонликларни Муқаддас Рамазон ойи билан табриклайди ва ҳамюртларимизга тинчлик-омонлик, бағрикенглик ва меҳр-оқибат тилайди.