327

Замонавий Ўзбекистонда ҳамма жойда фуқаролик жамияти аъзоларининг ижтимоий фаоллиги ўсиб бормоқда, бу анъанавий равишда давлат ҳокимияти органлари ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилишда онгли равишда иштирок ‘тиш истаги билан ифодаланади. Фуқароларнинг фаоллигини ривожлантириш инсон фаолиятининг иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий соҳаларини демократлаштириш билан бирга олиб бориладиган объектив жараён бўлиб, бу жараёнлар Янги Ўзбекистонга хосдир. «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан доимий равишда олиб борилаётган социологик тадқиқотлар натижалари ҳам шундан далолат беради.

Ҳар йили ўтказиладиган жамоатчилик фикрининг мониторинг тадқиқотларининг кўрсатишича, респондентларнинг фикрига кўра, фуқароларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётида, жамият учун долзарб бўлган муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этиш истагини рўёбга чиқариш, давлат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жамият манфаатларига таъсир кўрсатадиган қарорларни қабул қилишда жамоатчилик назоратини таъминлаш имконияти фуқаролик жамиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Ўзбекистонликларнинг фикрича, фуқаролик жамияти давлатни бошқаришда, мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида ўз фуқароларининг фаол иштирок этиши билан ажралиб туради,.

Ижтимоий бошқарувнинг демократик шаклларини ўзлаштириш жараёнида ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий қарорларни шакллантирувчи иштирокчиларнинг хилма-хиллиги ортади. Бунинг оқибатида давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар монологдан диалогга айланади, унда давлат тузилмалари, ОАВлар, фуқаролик жамияти институтлари ва фаол фуқаролар иштирокчилар ҳисобланишади.

Давлат ҳокимияти органларини бошқариш самарадорлигини ошириш фуқаролик жамияти томонидан унинг қарорларига баҳо беришнинг доимий мустақил жамоатчилик мониторингини талаб қилади. Фуқаролик жамиятининг алоҳида институтлари ва ташкилотлари ҳар қандай жамиятга хосдир, аммо улар ҳақиқатда тизимли боғлиқлик мавжуд бўлган тақдирдагина ҳақиқий бўлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг «Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси» номли фундаментал китобида мамлакатнинг ижтимоий ва давлат тараққиёти парадигмасини тубдан ўзгартиришга, ҳокимият органлари фаолиятини янги «инсон - жамият - давлат» тамойили асосида ташкил этишга урғу беради.

Фуқаролик жамияти ва хусусан, ННТларнинг ривожланишига ёрдам бериш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишнинг ижтимоий самараси тобора сезилмоқда.

ННТ бўйича социологик сўровда иштирок этаётган ўзбекистонликлар турли нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бевосита ўзаро ҳамкорлик тажрибасига эга ёки бу ташкилотларга турли масалалар бўйича мурожаат қилган.

Сўровлар давлати Раҳбарининг аҳоли муаммоларини тизимли ўрганишга фуқаролик институтларини кенг жалб этишга ва фуқаролик институтларининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг замонавий механизмларини жорий этишга қаратилган саъй-ҳаракатлари мамлакатимиз аҳолиси томонидан қатъий қўллаб-қувватланаётганини намойиш қилмоқда.

2022 йил 17 майда «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўзбекистонликларнинг фуқаролик жамияти, фуқаролик институтлари ва ташкилотлари ҳақидаги асосий тасаввурларини ўрганишга, респондентларнинг ННТлар фаолияти билан боғлиқ асосий умидларини,  шунингдек, фуқаролар томонидан уларнинг мамлакатдаги ислоҳот ва модернизация жараёнларидаги ролини баҳолашга қаратилган «Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлари: фуқаролик фаоллиги, жамоатчилик назорати ва давлат билан ҳамкорлик» мавзусидаги кенг қамровли жамоатчилик фикри сўрови бошланди.