382

“Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт” халқаро илмий-амалий семинар

Жамоатчилик фикрининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш бугунги кунда алоҳида аҳамият касб этмоқда, у Ўзбекистон жамиятининг энг тўлиқ "манзарасини", жамиятнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатувчи унинг ҳақиқий эҳтиёжлари ва манфаатларини яратишга ҳисса қўшиши керак.

2022 йил 18 август куни Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети (ТХВУ) "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази, Халқаро социологик ассоциацияси ва Ўзбекистон социологлари ассоциацияси (ЎСА) билан биргаликда халқаро илмий-амалий семинар ўтказди: "Социологик тадқиқотлар ўтказиш бўйича халқаро ва миллий тажриба (назария ва амалиёт)".

Иштирокчилар эъиборига "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг тадқиқот ва илмий фаолияти" мавзусида видеотақдимот ҳавола қилинди.

Ўзбекистон социолог-олимлари ва Халқаро социологик ассоциация вакиллари ўртасидаги баҳс доирасида фундаментал  амалий социологик тадқиқотлар методологиясини модернизация қилиш ва такомиллаштириш, миллий ва хорижий тажриба ҳақида фикр алмашилди. Айниқса дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, инсоннинг ижтимоий тизимдаги ролининг тобора ортиб бораётганлигини аниқ англаш учун социологлар жамоатчилик фикри, ғоя ва мулоҳазаларни ўрганишнинг янги инновацион усулларини ишлаб чиқишдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Семинар якунида катта илмий қизиқиш уйғотадиган тадқиқотларни бир давлат амалга ошира олмаслиги, лекин уларни халқаро шериклик доирасида амалга оширилиши мумкинлиги, агар бу муваффақиятли бўладиган  бўлса, барча иштирокчилар томонидан ҳам имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди, бу амалий социологик тадқиқотлар, илмий ҳамкорликнинг чегаралари ва имкониятларини кенгайтириш зарурлигини англатади.