402

        “Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан ўзбекистонликларнинг фуқаролик жамияти ва фуқаролик институтлари ҳақидаги асосий тасаввурлари, шунингдек, респондентларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти билан фуқароларнинг мамлакатдаги ислоҳот ва модернизация жараёнларидаги ННТлар ролига баҳоси ҳамда мамлакатдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига бағишланган ҳужжатлар ва нашрларнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини ўрганиш  билан боғлиқ асосий орзу-умидларини  ўрганишга бағишланган телефон сўрови, шунингдек, электрон оммавий ахборот воситаларининг веб-сайтлари контент-таҳлили ўтказилди.

      Ижтимоий сўров, умуман олганда респондентларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари нима, уларнинг социоал ва ижтимоий мақсадлари тўғрисида умумий тасаввурга эга эканликларини кўрсатди.

    Сўров иштирокчилари ўзлари бевосита мулоқот қилган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ижобий баҳоладилар. Респондентлар ўзлари билган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳақиқатан ҳам ёрдамга муҳтож фуқароларга қийин вазиятларда амалий ёрдам берганликларини тасдиқладилар.

      Сўров маълумотлари шуни кўрсатадики, фуқароларнинг аксарияти нодавлат нотижорат ташкилотларини аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш масалаларида давлат идораларига ёрдам берадиган жамоат тузилмалари сифатида қабул қилишади.

   Респондентларнинг фикрига кўра, яқин истиқбол, ННТ фаолияти кенг қамровли ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ва жамиятдаги барча ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини ифода этишга йўналтирилган бўлиши керак.

    Мақсади мамлакатдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига бағишланган ҳужжатлар ва нашрларнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини ўрганиш бўлган электрон оммавий ахборот воситаларининг медиа-базасини ўрганиш доирасидаги контент-таҳлил шуни кўрсатдики мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштиришга; фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштиришга; фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва ижтимоий бошқарувдаги фаол иштироки учун зарур шарт-шароитларни яратишга; фуқаролик жамияти институтларининг давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишдаги иштирокини кенгайтиришга; ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган комплекс тизимли ишларни олиб борилмоқда.

Контент-таҳлил билан танишиш