28.06.2021
334
"Ижтимой фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" Давлат дастури доирасида "Янги Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий позициялар ва қадрият устуворликлари" мавзусида кенг камровли тадқиқот ўтказилди. Ўтказилган тадқиқотнинг мақсади ёшларнинг ҳаётий позициялари мазмунини уларнинг эҳтиёжлари, қарашлари ва кўрсатмаларининг шаклланишига таъсир қилувчи турли ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий омилларни аниқлаш орқали ўрганишдир.
Сўровда республиканинг барча ҳудудларида 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган шаҳар ва қишлоқ аҳолиси, турли миллат ва аҳолининг ижтимоий гуруҳлари вакиллари, давлат ташкилотлари ва корхоналари ишчилари, хусусий меҳнат фаолияти билан шуғулланадиганлар, тадбиркорлар, ёшлар, йигит-қизлар, мактаб ўқувчилари, талабалар ва турли соҳаларда ва ишлаб чиқаришда ишлайдиганлар иштирок этди.