03.08.2021
390
"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази мониторинг гуруҳи электрон оммавий ахборот воситалари нашрларини мониторинг қилиш мақсадида "AЁЛ ЎЗБЕК ЖАМИЯТИДА" мавзусида нашрлар контент -таҳлилини тайёрлади.
Мазкур контент-таҳлилнинг мақсади - мамлакат электрон оммавий ахборот воситалари нашрларининг фойдаланувчилари орасида оммабоп нашрларда аёлларнинг ўрни ва уларнинг замонавий ўзбек жамиятидаги мавқеи, шунингдек, жамоатчилик диққат марказида турган ижобий ёки салбий тавсифланган муаммоларни мониторинг қилиш, ёритиш ва аниқлашдир.