01.02.2022
438
«Бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш» мавзуси бўйича мамлакат электрон оммавий ахборот воситалари веб-сайтларидаги мақолалар мониторинги
«2022-2026 йилларда янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси» лойиҳаси ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг устувор йўналишлари муҳокамаси доирасида «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан социологик контент-таҳлил усули асосида «Бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш» мавзусида мамлакат интернет нашрларининг мониторинги ўтказилди.
Миллий доменнинг фойдаланувчилари орасида машҳур бўлган қуйидаги интернет нашрлари тадқиқот учун танлаб олинди: “Prezident.uz”, “Xs.uz”, “Uzа.uz”, “Yuz.uz”, “Kun.uz”, “Gazeta.uz”, “Podrobno.uz”, “Daryo.uz”, “Qalampir.uz”, “Norma.uz” ва “Batafsil.uz”.
Умуман олганда ресурсларнинг машҳурлиги ва нуфузлилиги, шунингдек, тадқиқот мавзуси билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий воқеаларни сифатли ёритишни таъминлаш қобилияти асосий танлов мезонлари бўлди. Тадқиқот даври 2021 йилнинг тўртинчи чорагини ўз ичига олди.
1-расм. Ахборот материаллари улушларининг манбалар бўйича нисбати
1-расмдан кўриниб турганидек, тадқиқот даврида танлаб олинган интернет нашрлари орасида қуйидаги интернет нашрлари томонидан тадқиқот мавзусига оид энг кўп ахборот-таҳлилий материаллар чоп этилган: “Xs.uz” (28,1%), “Prezident.uz” (16,5%), “Uzа.uz” (13,1%), “Kun.uz” (11,6%), танланган мақолалар умумий сонининг 69,4%ини ташкил қилади.
Мақолалар мазмуни таҳлилининг аниқлашича, мақолалар умумий сонининг 346 таси ахборий ва 248 таси таҳлилий мазмунга эгадир. Маълумотларнинг кўрсатишича, танланган материалларни (594 та) бир миллион олти юз етмиш икки мингдан ортиқ фойдаланувчилар кўришга улгурган (1672473 кўриш), (қ. 2-расм).
2-расм. Тадқиқ қилинган мавзу, мақолаларнинг мазмуни ва кўришларнинг умумий сони бўйича ахборот мазмунидаги материалларнинг сони
Мақолаларни танлаш ва таҳлил қилиш 3-расмда келтирилган классификатор йўналишлари бўйича амалга оширилди ва тизимлаштирилди.
3-расм. Классификатор йўналишлари бўйича мақолаларнинг умумий сони
Ахборот материаллари қуйидаги асосий ижтимоий соҳалар бўйича гуруҳланди: «Сиёсат», «Иқтисодиёт», «Жамият», «Фан ва таълим», «Соғлиқни сақлаш», «Ҳуқуқ», «Технологиялар» ва «Туризм». (қ. 4-расм).
4-расм. Ижтимоий соҳалар бўйича танлаб олинган мақолалар улушларининг нисбати
«Жамият» соҳасидаги мақолаларнинг асосий қисми қуйидаги йўналишларга тўғри келади: «Иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш» (19,4%), «Ўзбекистоннинг технологик ривожланиши ва ички бозорни модернизация қилиш» (16,4%) ва «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш (Бизнес омбудсман)» (16,1%).
«Иқтисодиёт» соҳасидаги мақолалар қуйидаги тарзда тақсимланди: «Марказий Осиё давлатлари ва хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш» - мақолаларнинг энг кўп сони тўғри келади (25,1%), «Иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш» (13,1%), «Экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий қилиш» ва «Тадбиркорликни ривожлантириш ва хорижий инвесторлар учун инвестицион жозибадорликни ошириш» (11,1%дан), «Ўзбекистоннинг технологик тараққиёти ва ички бозорни модернизация қилиш» ва «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш (Бизнес омбудсман)» (9,7%дан).
«Сиёсат» соҳасида мақолаларнинг асосий қисми «Иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш» (37,3%), «Марказий Осиё давлатлари ва хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш» (30%) ва «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш (Бизнес омбудсман)» (18,2%) йўналишларини ёритувчи мақолаларга тўғри келади.
«Ҳуқуқ» соҳасига қуйидаги йўналишлардаги 1,3% мақола тўғри келади: «Ноқонуний текширишларга, хусусий бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашишга қарши курашиш» ва «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш (Бизнес омбудсман)» (37,5%дан), «Экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий қилиш» ва «Фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар» (12,5%дан).
«Фан ва таълим» ва «Технологиялар» технологиялар соҳаларига мақолаларнинг бир хил сони тўғри келади – 1,2%.
5-расм. Тадқиқотнинг ижтимоий соҳалари бўйича классификатор йўналишларида танлаб олинган мақолалар нисбати
«Соғлиқни сақлаш» ва «Туризм» каби соҳаларга «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш (Бизнес омбудсман)» ва «Иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш» бўйича тегишлича эълон қилинган биттадан мақола тўғри келади.
Хулосалар.
Ўтказилган «Бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш» мавзусида веб-сайтларнинг контент-таҳлилидан шу нарса келиб чиқадики, электрон оммавий ахборот воситаларидаги ахборот-таҳлилий материалларнинг катта қисмида, умуман, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги кенг кўламли ўзгаришлар, давлат дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга ошириш тадбирлари ва жараёнлари, фаол тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитлар яратилиши, мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш (хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил (Бизнес Омбудсман) фаолияти) масалалари кенг ёритилмоқда.
Электрон оммавий ахборот воситаларининг медиа-базасини ўрганиш доирасида веб-сайтларнинг мониторинги иқтисодий соҳада жамиятни янада демократлаштириш ва эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш, бизнесни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ва инвесторлар, тадбиркорлар ва экспортчиларнинг юзага келаётган муаммоларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилаётганлигидан далолат беради. Мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва ишбилармонлик муҳитининг ошкоралигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг аҳамияти ва самарадорлиги бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтиришга қаратилган қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар учун асос бўлиб хизмат қилди.
Ўтказилган контент-таҳлилий тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, 2021 йил октябрь-декабрь ойларида тадқиқот мавзуси бўйича 594 та мақола чоп этилган бўлиб, шундан 346 таси ахборий ва 248 таси таҳлилий мазмунга эгадир.
Миқдорий таҳлилга мувофиқ, мақолалар умумий сонининг 93,1 фоизи фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитлар яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини янада такомиллаштириш, солиқ ва божхона сиёсати, банк-молия, ҳудудларнинг фаол иқтисодий ривожланиши ҳолатларини ёритувчи ижобий мазмундаги материалларга тўғри келди ва мақолаларнинг 6,9 фоизи давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ёки бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун муносиб шарт-шароитларни таъминламаслик билан боғлиқ салбий мазмунга эга бўлди.
Классификатор йўналишларига нисбатан белгиланган даврда соҳалардаги мақолаларнинг энг кўп сони бўйича ахборий материалларни қиёсий таҳлилнинг кўрсатишича, «Жамият» соҳасидаги мақолаларнинг энг кўп сони иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш, технологик ривожланиш ва ички бозорни модернизация қилиш, тадбиркорлар ва хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш (Бизнес омбудсман) билан боғлиқ йўналишларга тўғри келади.
Мақолалар сонининг кўплиги бўйича «Иқтисодиёт» навбатдаги соҳа ҳисобланади, мақолаларнинг асосий улуши Марказий Осиё давлатлари ва хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш; иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш; экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий қилиш масалаларини ёритувчи йўналишларга тўғри келади. (5-расм).
Интернет макондаги ахборот-таҳлилий материалларнинг кўрсатишича, классификатор йўналишлари бўйича мақолаларнинг энг кўп сони иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш (21,1%), Марказий Осиё давлатлари ва хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш (16,5%), тадбиркорлар ва хусусий бизнес ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (Бизнес омбудсман) (14,8%) ҳамда Ўзбекистоннинг технологик ривожланиши ва ички бозорни модернизация қилиш (13,1%) мавзулари билан боғлиқдир.
Таъкидлаш зарурки, тадқиқот мавзуси бўйича эълон қилинган ахборий материалларни фойдаланувчилар томонидан кўриб чиқишларнинг умумий сони ҳисоблаш пайтида 1,6 млн.дан кўп бўлди, аммо мақолаларнинг сони фойдаланувчилар томонидан кўриб чиқишлар сонига нисбатан изчил боғлиқликка эга эмас.
Тўлиқ шарҳни юклаб олиш