22.07.2022
331
Мамлакат электрон оммавий ахборот воситалари веб-сайтларининг “Одам савдоси: интернет-маконнинг контент-таҳлили” мавзусидаги нашрлари мониторинги
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан контент-таҳлил социологик методи асосида мамлакат интернет-нашрларининг "Одам савдоси: интернет-маконнинг контент- таҳлили" мавзусидаги мониторинги ўтказилди.
Тадқиқот танловига Миллий доменнинг фойдаланувчилари орасида машҳур бўлган “Xs.uz”, “Uzа.uz”, “Yuz.uz”, “Kun.uz”, “Gazeta.uz”, “Daryo.uz”, “Podrobno.uz”, “Qalampir.uz”, “Uzreport.uz”, “Batafsil.uz”, “Sputnik.uz” ва бошқа интернет-нашрлар кирди.
Умуман олганда, танловнинг асосий мезони манбаларнинг оммавийлиги ва уларнинг тадқиқот мавзуси билан боғлиқ воқеалар, факт ва ҳодисаларни сифатли ёритиш қобилияти бўлди. Тадқиқот даври 2021 йилнинг декабри ва 2022 йилнинг январь-июнь ойларини қамраб олди.
1-расм. Манбалар бўйича ахборот материаллари улушининг нисбати
1-расмдан кўриниб турганидек, тадқиқот даврида танлаб олинган интернет-нашрлар орасида тадқиқот мавзуси бўйича ахборот-таҳлилий материалларнинг энг кўп сони қуйидаги интернет-нашрлар томонидан эълон қилинди: “Uzа.uz” (25,2%), “Gazeta.uz” (13,1%),“Kun.uz” (12,1%),“Xs.uz” (10,3%), “Daryo.uz” ва “Podrobno.uz” (ҳар бири 8,4%дан), уларнинг жами улуши танлаб олинган мақолалар умумий ҳажмидан 77,6%ни ташкил этди.
Мақолалар мазмунининг таҳлили материаллар умумий ҳажмидан 89 таси ахборот тусидаги мақола, 18 таси эса таҳлилий характердаги мақола эканлигини аниқлади. Маълумотлар шуни кўрсатдики, тадқиқот пайтида танлаб олинган материалларни (107 та) икки миллион уч юз йигирма етти мингдан ортиқ фойдаланувчилар кўришга улгурганлар (кўришлар сони – 466790 та), (2-расмга қаранг).
2-расм. Тадқиқ этилаётган мавзу бўйича ахборот материалларининг сони, мақолалар характери ва кўришларнинг умумий сони
Мақолаларни танлаш ва таҳлил этиш 3-расмда келтирилган классификаторнинг йўналишлари бўйича амалга оширилди ва тизимлаштирилди.
3-расм. Классификаторнинг йўналишлари бўйича мақолаларнинг умумий сони
Ахборот материаллари «Сиёсат», «Жамият», «Фан» каби асосий соҳалар бўйича гуруҳланди (4-расмга қаранг).
4-расм. Тадқиқот соҳалари бўйича танлаб олинган мақолаларнинг нисбати
“Жамият” соҳасидаги мақолаларнинг асосий кўпчилиги одам савдоси соҳасида воситачилик билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахсларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига барҳам бериш (44,1%) ҳамда одам савдосидан жабрланиши эҳтимоли бор шахсларга нисбатан чегара назоратини кучайтириш (22,1%) йўналишларига тўғри келди.
Сиёсат» соҳасидаги мақолаларнинг асосий кўпчилиги халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ҳукуматлари билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва тажриба алмашиш масалалари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш (59,5%) ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларига маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш (16,2%) масалалари билан боғлиқ йўналишларга тўғри келмоқда. «Иқтисодиёт» соҳасида “Gazeta.uz” веб-сайтининг битта мақоласи «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикасида кенг ёйиш» йўналишига мос келди.
5-расм. Тадқиқот соҳалари бўйича классификатор йўналишларининг танлаб олинган мақолалари нисбати (жамият, сиёсат)
6-расм. Тадқиқот ойлари бўйича нашр этиш фаоллиги
Хулосалар
Веб-сайтларнинг “Одам савдоси: интернет-маконнинг контент-таҳлили” мавзусида ўтказилган контент-таҳлил тадқиқоти электрон оммавий ахборот воситаларидаги ахборот-таҳлил материалларининг асосий кўпчилиги одам (хусусан, ёш болалар ва чақалоқлар) савдоси жинояти билан боғлиқ воқеа ва фактларни ёритишини кўрсатди, бу эса одам савдоси инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг қўпол равишда бузилиши ҳамда замонамизнинг жиддий жинояти ҳисобланишидан далолат беради.
Электрон оммавий ахборот воситаларини ўрганиш доирасида амалга оширилган веб-сайтлар мониторинги мамлакатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 8 февралдаги ва “Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 2021 йил 22 ноябрдаги қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2020 йил 17 августдаги ЎРҚ-633-сон Қонуни ва бошқа ҳужжатларнинг асосий қоидаларини, жумладан, миллий даражада, амалга оширишга қаратилган мажмуавий, тизимли ишлар олиб борилаётганлигини кўрсатди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликкка қарши конвенцияси ва Одам савдосининг, айниқса, аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда уларга барҳам бериш, ушбу жиноятлар учун жазолаш тўғрисидаги протоколнинг нормаларини амалга ошириш давом эттирилмоқда, шунингдек, одам савдоси билан курашиш тўғрисидаги айрим қоидаларни миллий қонунчиликка киритиш устида ишлар олиб борилмоқда.
Ўтказилган контент-таҳлил тадқиқоти натижалари шуни кўрсатдики, 2021 йилнинг декабрь ва 2022 йилнинг январь-июнь ойларида ушбу мавзу билан боғлиқ 107 та мақола эълон қилинган, уларнинг 89 таси ахборот ва 18 таси таҳлилий тусдаги мақолалардир.
Сифатий таҳлилга асосан мақолалар умумий ҳажмининг 10,3% қисми одам савдоси, меҳнат ва жинсий эксплуатация, мажбурий меҳнат билан боғлиқ салбий тусдаги фактларни ёритувчи материалларга киради. 89,7% мақолаларда эса одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олди олинганлиги, одам савдоси билан курашиш соҳасида хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ўртасидаги ўзаро тажриба алмашиш жараёнлари, уларнинг консультатив ва профилактик фаолияти тўғрисидаги хабарлар берилади.
Тадқиқот даврида одам савдоси жиноятига қарши курашиш бўйича фаолиятни фаол ёритувчи материаллар ҳиссаси 44,7%ни ташкил этди.
Белгиланган даврда классификатор йўналишлари бўйича энг кўп мақолалар эълон қилинган соҳалардаги ахборот материалларининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатдики, “Жамият” соҳасидаги энг кўп мақолалар сони одам савдоси соҳасида воситачилик билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини аниқлаш ва уларга барҳам бериш, профилактика ва аҳолини хабардор қилиш билан боғлиқ йўналишга тўғри келади.
Мақолаларнинг эълон қилиниши суръати бўйича кейинги ўринда “Сиёсат” соҳаси келмоқда, бу соҳадаги мақолаларнинг асосий улуши ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва тажриба алмашиш, профилактика ва аҳолини хабардор қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ҳукуматлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақида ёритувчи йўналишга тўғри келди (5-расм).
Мажбурий меҳнат ва одам савдоси фактларини интернет-маконда ёритувчи ахборот-таҳлил материаллари шундан далолат берадики, умуман, классификатор йўналишлари бўйича мақолаларнинг энг кўп сони одам савдоси соҳасида воситачилик билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини аниқлаш ва уларга барҳам бериш (29,9%); ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва тажриба алмашиш масалаларида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ҳукуматлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш (23,4%); одам савдоси жабрланувчиси бўлиши эҳтимоли бор шахсларга нисбатан чегара назоратини кучайтириш (15,9%) билан боғлиқдир.
Шуни таъкидлаш керакки, тадқиқот мавзуси бўйича нашр этилган ахборот материалларининг фойдаланувчилар томонидан кўришлари сонининг умумий ҳажми ҳисоб-китоб пайтида 466 мингдан кўпроқни ташкил этди, лекин эълон қилинган мақолалар сони фойдаланувчилар томонидан кўришлар сонига нисбатан изчил боғлиқликка эга эмас.
Шундай қилиб, “Podrobno.uz” веб-сайтининг нашрларини фойдаланувчилар томонидан кўришлар сони “Batafsil.uz” веб-сайтини кўришлар сонидан 278 мартага кўпроқ бўлиб, бу ҳол веб-сайт фойдаланувчиларининг кўпроқ бир хиллиги ва ихтисослашган аудиторияси ҳамда тадқиқот мавзуси бўйича эълон қилинган мақолалар сони билан бевосита боғлиқдир (2-расм).
Тўлиқ шарҳни юклаб олиш