464

Ўзбекистонда “Наврўз” байрами арафасида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан “Ўзбекистон фуқаролари наврўз байрами ҳақида” мавзусида ижтимоий тадқиқот олиб борилди, унинг устувор мақсади, фуқароларнинг Наврўз байрамига бўлган муносабатини, мамлакатимиз аҳолисининг келгуси дам олиш кунлари учун мўлжалланган режаларини, шунингдек, фуқароларнинг кайфиятини ва уларнинг истиқболларини аниқлашдан иборат бўлди.

Ҳамма вақт баҳорнинг келиши одамлар ҳаётидаги энг қувончли воқеалардан бири бўлиб келган. Турли халқлар уни турлича нишонлашган. Лекин ҳамма халқлар ушбу байрамни, ҳаётнинг хурсандчилиги, йилни серҳосил бўлишига умид қилиш, табиатнинг қайта жонланиш байрами сифатида тантана қилишган.
Наврўз – Ўзбекистонда эзгулик, меҳр-оқибат ва гуллаб-яшнаш давридир. Эзгулик ва адолат тантанаси, илиқликнинг совуқлик (бепарволик) устидан ғалабаси – Ўзбекистондаги Наврўз байрамининг асл ғоясидир. Ахлоқий покланиш байрами – Наврўз, ёруғ кунларга умид ва келажакка ишонч билан яшашга чақиради. Ўзбекистонда ушбу байрамнинг бой анъаналари асрлар давомида шаклланган ва ҳозирги вақтда ҳам йўқолмаган.
Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, Наврўз – бу барча ўзбекистонликлар учун чуқур маъно-мазмунга тўлиб тошган, ҳеч кимни бефарқ қолдирмайдиган энг севимли ва кутилган байрам бўлиб, унга олдиндан тайёргарлик кўрилади ва энг қувончли орзу-умидлар у билан боғланади.


Фуқароларнинг "Наврўз байрами Сиз учун нима?" деган саволга берган жавоблари, мамлакат аҳолиси уни қандай қабул қилишини, байрамнинг қайси жиҳатлари улар учун энг муҳимлигини аниқлаш имконини берди.
Респондентларнинг таъкидлашларича, Наврўз – ёши, яшаш ҳудуди ва жойи, маълумоти даражаси ва касбидан қатъи назар, ўзбекистонликларни бирлаштирувчи миллий байрам ҳисобланади. Наврўзни юртимизнинг барча аҳолиси севади ва шу маънода Наврўз – тинчлик, дўстлик ва тотувлик тимсолидир.
Тадқиқот иштирокчиларининг фикрига кўра, Наврўз улар учун – бу ҳар бир киши ўзини табиатнинг ажралмас қисми сифатида англаб етадиган, унинг уйғониши, қайта жонланишидан қувонадиган, баҳор ўзи билан бирга илиқ кунлар, гуллаб-яшнаш, қушлар сайраши, яхши кайфият, соф ўй-ниятлар ва янги режалар, орзу-умидлар ва кўтаринки руҳни олиб келган ҳолда ўз ҳуқуқларига тўлиқ киришадиган баҳор ва янгиланиш байрамидир.
Мамлакат аҳолисининг фикрига кўра, Наврўз – бу, кун тунга тенг бўлган ва ҳар бир кейинги келадиган тундан бир неча дақиқани ёруғлик фойдасига тортиб оладиган, янгиланишнинг янги даври бошланиб, Янги қуёш йили бошланадиган кундир. Респондентларнинг ушбу қисми Қуёш, илиқлик, ёруғлик ва янгиланиш байрами астрономик қуёш тақвимига кўра баҳорги тенгкунлик кунига тўғри келишида чуқур рамзийлик ва мантиқни кўрадилар.


Олинган натижаларга кўра, тадқиқот иштирокчилари Наврўзни, аввало, яратувчилик ва хотиржамлик байрами деб ҳисоблашади. Респондентларнинг ушбу қисми учун байрамнинг энг муҳим маъноси – унинг маънавий ва маданий ҳаётдаги, тинчлик ва тотувликни, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоясини, дўстлик ва ўзаро ёрдамни мустаҳкамлашдаги ролидир. 2009 йилда Наврўз ЮНЕСКОнинг инсониятнинг Номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. БМТ: байрам авлодлар ўртасида ҳам, оила ичида ҳам тинчлик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини қулоч ёйдиришга, муроса ва яхши қўшничиликка хизмат қилади, деб ҳисоблайди. Тадқиқот иштирокчиларининг таъкидлашларича, Ўзбекистонда Наврўз асрлар қаърида пайдо бўлган, халқ асраб-авайлаб, бугунги кунгача етказган ранг-баранг ва ўзига хос маросимлари билан тўлиб-тошган асосий халқ анъаналаридан бири ҳисобланади.
Сўров давомида респондентлар Наврўз улар учун ҳамма орзиқиб кутадиган ва севадиган "болаликдан энг севимли байрам", дея таъкидладилар. Ушбу байрам ваъда қиладиган шод-хуррамлик ва қувноқ кайфият, қариндошлар ва дўстлар билан учрашувлар, байрамга безатилган шаҳар ва қишлоқ кўчалари, карнай-сурнай садолари, кўп сонли байрам тадбирлари – буларнинг барчаси Наврўзни мамлакатимиз аҳолиси – болалар ва катталар, шаҳарликлар ва қишлоқ аҳли, эркаклар ва хотин-қизлар учун уларни маълум вақт мобайнида муаммоларни унутишга ва баҳорнинг ташрифидан хурсанд бўлишга, орзиқиб кутилаган байрамга айлантиради.

Тадқиқот ўзбекистонликлар бу йил Наврўзни қандай байрам қилиш ва нишонлашни режалаштираётганини аниқлаб берди. 56,2% респондентларнинг жавобларига кўра, улар Наврўзни ушбу ёруғ кунда қувонч ва бахтни биргаликда баҳам кўриб, бир-бирларига совғалар улашиб, гина-кудратларни унутган ҳолда энг яқин ва азиз одамлари билан – оила, қариндошлар ва дўстлар даврасида ўтказадилар. Ўзбекистонда Наврўз байрамини нишонлашнинг муҳим таркибий қисми – бу меҳмондорчилик, ҳар бир уйда кўплаб миллий таомлар тайёрланади ва ноз-неъматга тўла дастурхонлар тузатилади. Сўров иштирокчилари байрамга тайёргарлик кўришни қариндошлари ва дўстларига совғалар ва байрам дастурхони учун ноз-неъматлар сотиб олиш, уйни тозалаш, ҳудудни тартибга келтириш, дарахтлар ва гуллар экишдан бошлаганликларини таъкидладилар.


Қадим замонлардан бери Ўзбекистонда Наврўз кунида мусиқа, рақс, миллий спорт турлари бўйича спорт мусобақалари, дарбозларнинг чиқишлари, аскиячилар мусобақалари, шунингдек, эсдалик совғаларидан тортиб миллий пишириқларигача сотиб олиш мумкин бўлган ярмаркалар билан кузатиладиган катта халқ сайиллари бўлиб ўтган. Бугунги кунда халқ сайиллари замонавий атрибутлар билан тўлдирилган, бу йил Ўзбекистонда Наврўзни байрам қилиш доирасида таниқли хонандалар, ёш эстрадa ижрочилари ва рақс гуруҳлари, спорт усталари, ҳаваскорлик ва фольклор жамоаларининг чиқишлари, ёш ҳунармандларнинг кўргазмалари, шунингдек, кечки маданий дастур режалаштирилган. Сўров натижаларининг кўрсатишича, респондентлар халқ сайилларида иштирок этишни режалаштиришганлигини билдиришган.
Наврўзда меҳмонга бориш, кекса қариндошлар ва қўшниларни зиёрат қилиш, шунингдек меҳмонларни уйда кутиш одат тусига кирган. Олинган маълумотларга кўра, респондентлар шу куни меҳмонларни кутишга тайёргарлик кўришади ёки ўзлари меҳмонга боришади, мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқишади.
Респондентларнинг таъкидлашларича, Наврўз – бу табиат қўйнида ўтказиш, тоғларга сайр қилиш ёки ўзининг новқиронлигини сақлаб қолган Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Тошкент, Қўқон, Термиз каби қадимий шаҳарларга бориб диққатга сазовор, тарихий жойларни зиёрат қилиш, турли минтақаларда ёрқин намоён этилган турли хил таомларни таътиб кўриб, завқланиб, барча гўзалликларидан баҳра олиб, уларнинг ноёб меъморчилиги, маданий ёдгорликлари, қоятош расмлари, археологик топилмалар, кўҳна шаҳар ва қалъалар харобалари билан танишиш мумкин бўлган қўшимча дам олиш кунидир.
Униб чиққан буғдойдан тайёрланадиган ноёб таом – Сумалак неча минг йиллардан буён Наврўз байрами дастурхонининг асосий безаги, кўрки ҳисобланади. Ушбу байрамнинг бош рамзи бўлган Сумалак эзгулик, бирдамлик, мўл-кўллик, саломатлик, баҳорнинг бошланиши рамзи бўлиб, у билан кўплаб ривоятлар, афсоналар, эьтиқод ва анъаналар боғлиқдир.
Наврўз байрамини нишонлашда сумалак пишириш жараёни алоҳида ўрин тутади. Қадимий маросим бўлмиш сумалакни тайёрлаш қўшиқлар ва ўйин-кулги билан кузатилади. Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, 68,2% сўров иштирокчилари бу йил сумалак пиширишда қатнашмоқчи. Респондентларнинг таъкидлашларича, улар учун сумалак пишириш дўстлари, қўшнилари, қариндошлари билан сухбат қилиш, қувонч ва бахтни улар билан баҳам кўриш, баҳор ва Наврўзнинг ташрифи билан биргаликда қувониш имкониятдир.


Телефон орқали ўтказилган сўров ўзбекистонликларнинг аксарияти (44,3%) Наврўзни кўтаринки руҳ билан кутиб олаётганини, байрам оғушида қувонч ҳиссини туяётганини кўрсатди. Сўров давомида 19,5% респондентлар куч-ғайратнинг қўшилганини ҳис қилаётганликларини, уларнинг 6,8%и эса "қайта туғилиш, илҳомланиш ва янгиланиш ҳиссини бошдан кечираётганликларини" таъкидлашди.
Сўров натижаларига кўра, Наврўз кўпчилик ўзбекистонликлар учун – ўзгача кун: 78,3% респондентлар уни алоҳида ҳис-туйғу ва кечинмаларга сабаб бўлувчи ўта муҳим, аҳамиятли байрам сифатида қабул қилишларини қайд этишди.
Сўров нима сабабдан Наврўз ўзбекистонликлар учун муҳим эканлигини, ушбу байрамнинг мамлакат аҳолиси учун аҳамияти нимадалигини аниқлаб берди.
Сўров иштирокчиларининг аксарияти учун Наврўзни нишонлаш миллий ва тарихий анъана ҳисобланади. Халқимизнинг анъаналари ва урф-одатлари, боқий қадриятларини ўзида мужассам этган ушбу қадимий байрам ўзбекистонликлар миллий ўзини англашининг бир қисмига айланган. Олимлар Наврўзнинг пайдо бўлиш вақти ҳақида бир фикрга келишмаган – баъзи олимлар бу байрам бундан 3-3,5 минг йил олдин пайдо бўлган деб ҳисобласалар, бошқа тадқиқотчилар Наврўзни деҳқончиликнинг пайдо бўлиши билан боғлаган ҳолда унинг тарихи анча қадимий, деб таъкидлайдилар. Ушбу байрам ҳақидаги дастлабки ёзувлар зардуштийликнинг муқаддас китоби – Авестода учрайди, Наврўз анъаналарини қадимги юнон тарихчиси Страбон тасвирлаган, унинг қайдлари Умар Хайёмнинг ишларида ўз аксини топган. Бугунги кунда, бундан кўп асрлар илгари бўлгани каби, Наврўзни мамлакатимизнинг барча ҳудудлари аҳолиси байрамнинг авлоддан-авлодга ўтиб, сақланиб келаётган ва ҳозиргача ўзгаришсиз етиб келган анъана ва урф-одатларига мувофиқ кенг байрам қилиб, нишонламоқда.
Мамлакат аҳолиси Наврўзни болаликдан асосий ва энг севимли, ёрқин, қувноқ ва қўнгилли байрам, деб аташди. Одамлар байрам дастурхонида қариндошлари ва дўстлари билан учрашиш, халқ сайилларида қатнашиш имкониятидан мамнун.


Тадқиқот иштирокчилари баҳор келиши байрамини унда қувонч ва умид муҳити ҳукумронлик қилганлиги учун севишларини таъкидладилар. Бу кунларда одамлар кўтаринки руҳни бошдан кечирадилар, келажакка ишонч ва олдинга қўйилган мақсадларга эришиш учун қатъиятлик ҳиссини туйишади.
Респондентлар ўз жавобларида Наврўз – бу инсон ўзининг табиат билан бирлигини, айниқса кучли ҳис этадиган, ўзини гўзал дунёнинг заррасидек ҳис этадиган байрам эканлигини таъкидлашди. Сўровда иштирок этганларнинг ушбу қисми Наврўзнинг табиат билан уйғун ҳаётни қарор топтиришга, инсоннинг яратувчанлик меҳнати билан табиий янгиланиш даврлари ўртасидаги узвий боғлиқликни англашга, табиий ҳаёт манбаларига ғамхўрлик ва ҳурмат билан муносабатда бўлишга, табиат ва унинг бойликларига нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга қаратилганини юқори баҳолайди.
Наврўз байрами арафасида яхшиликка умид қилиш, янги режалар тузиш, тилаклар билдириш ва энг эзгу орзунинг амалга ошишига ишониш барқ уради. Бу кунларда мамлакат аҳолиси нафақат табиатда, балки ҳаётнинг барча соҳаларида янгиланишдан хурсанд бўлади. Сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликлар келажакка умид билан қарашади ва мамлакатимиз учун яхши томонга ўзгаришларни кутишмоқда.
Умуман олганда, телефон орқали ўтказилган сўров натижалари Наврўз ҳар бир ўзбекистонлик учун жуда азиз ва унинг қалбига яқин байрам эканлигини тасдиқлади. Зеро, у азалий анъаналарни, доноликни, меҳр-оқибатни ўзида мужассам этади, ўзбекистонликларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради. Телефон орқали ўтказилган сўров натижаларига кўра, мамлакат аҳолиси муайян диний маросимларга риоя қилиш барча оила аъзоларига омад ва фаровонлик, саломатлик ва бахт олиб кеишига ишонган ҳолда Наврўзни нишонлаш билан боғлиқ урф-одатлар ва анъаналарга бажону дил амал қилишади.
Сўров иштирокчилари учун ушбу ёрқин байрам сернеъмат баҳорнинг бошланишини билдириши, табиатнинг бетакрор гўзаллигини намоён этиши, инсонга ўзининг унга бевосита яқинлигини ва она юртига бўлган муҳаббатни англаш имконини бериши туфайли ўта муҳимдир.


Ўзбекистонликлар учун Наврўзнинг жамиятда тотувликка, бирдамлик ва дўстликнинг мустаҳкамланишига, умуминсоний қадриятларни юксалтиришга хизмат қилиши айниқса муҳимдир.
Фуқароларнинг баҳор ва Наврўзнинг келиши билан боғлиқ кайфияти келажакка ишонч, қувонч ва яхшилика умид билан тўлиб-тошган. Сўров натижалари кўрсатганидек, байрам муҳити ва яхши кайфият Наврўзнинг урф-одатлари ва анъаналари орқали қўллаб-қувватланмоқда. Байрамга бевосита тайёргарлик кўриш, маҳалла ва кўчалар, хиёбонлар ва боғларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, қариндош-уруғлар ва яқин кишиларнинг холидан хабар олиш, байрам таомларини тайёрлаш байрамона кайфиятнинг ҳосил қилинишига хизмат қилмоқда.
Наврўз келиши билан ўзбекистонликлар қувончли орзу-умидларни туйишларига сабаб, уларни мамлакатда, жамиятда ва ҳар бир ўзбекистонликнинг ҳаётида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар билан боғлашмоқда.