01.12.2021
538
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан контент-таҳлил социологик усули асосида мамлакат интернет-нашрларининг “Одам савдоси: интернет-маконнинг контент-таҳлили” мавзусидаги мақолалари мониторинги ўтказилди.
Тадқиқот танловига Миллий доменнинг фойдаланувчилари ўртасида машҳур “Prezident.uz”, “Xs.uz”, “Uzа.uz”, “Yuz.uz”, “Kun.uz”, “Gazeta.uz”, “Daryo.uz”, “Qalampir.uz”, “Uzreport.uz” ва “Batafsil.uz” каби интернет-нашрлари кирди.
Умуман, танловнинг асосий мезони манбаларнинг машҳурлиги ва нуфузлилиги, шунингдек, тадқиқот мавзуси билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-ҳуқуқий воқеаларни сифатли ёритиш қобилияти бўлди. Тадқиқот даври 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларини қамраб олди.
1-расм. Манбалар бўйича ахборот материаллари улушлари нисбати
1-расмдан кўриниб турганидек, тадқиқот даврида танлаб олинган интернет-нашрлар орасида тадқиқот мавзуси бўйича энг кўп ахборот-таҳлилий материалларни қуйидаги интернет-нашрлар эълон қилишган: “Daryo.uz” (20,7%), “Xs.uz” (19,5%), “Kun.uz” (16,3%), “Uzа.uz” (12,6%), “Qalampir.uz” (11,8%) – уларнинг жамланмаси танлаб олинган мақолалар умумий ҳажмидан 80,9%ни ташкил этди.
Мақолалар мазмунининг таҳлили эълон қилинган материаллардан 430таси ахборот ва 420таси таҳлилий тусдаги мақолалар эканлигини аниқлади. Маълумотлар шуни кўрсатадики, тадқиқот даврида танлаб олинган (246та) материалларни икки миллион уч юз йигирма етти мингдан ортиқ фойдаланувчи (2327856 кўришлар сони) кўриб улгурган (қаранг: 2-расм).
2-расм. Тадқиқ этилаётган мавзу бўйича ахборот материаллари сони, мақолалар тавсифи ва кўришларнинг умумий сони
Нашрларнинг танлови ва таҳлили 3-расмда тақдим этилаётган классификатор йўналишлари бўйича амалга оширилди ва тизимлаштирилди.
3-расм. Классификатор йўналишлари бўйича нашрларнинг умумий сони
Ахборот материаллари “Сиёсат”, “Жамият”, “Фан” каби асосий соҳалар бўйича гуруҳланди (қаранг, 4-расм).
4-расм. Тадқиқот соҳалари бўйича танлаб олинган мақолалар нисбати
“Жамият” соҳасига тегишли мақолаларнинг асосий қисми одам савдоси бўйича воситачилик билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг фаолиятига барҳам бериш (50,9%) ва аҳолини хабардор қилиш (17,5%) билан боғлиқ йўналишга тўғри келади.
“Сиёсат” соҳасида мақолаларнинг асосий оқими халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ҳукуматлари билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва тажриба алмашишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш (47%), профилактика ва аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш билан боғлиқ мақолаларга (23,5%) тўғри келади. “Фан ва таълим” соҳасига эса “Daryo.uz” веб-сайтида “Одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий база” йўналишига мос равишда эълон қилинган битта мақола тўғри келди.
5-расм. Тадқиқот классификаторининг (жамият, сиёсат) соҳалари бўйича йўналишларида танлаб олинган мақолалар нисбати
6-расм. Тадқиқот ойлари бўйича мақолаларни эълон қилиш фаоллиги
Хулосалар
Тадқиқотнинг “Мамлакат интернет-маконида одам савдоси ва мажбурий меҳнат ҳолатларининг ёритилиши” мавзусида веб-сайтлар бўйича ўтказилган контент-таҳлил шуни кўрсатдики, электрон оммавий ахборот воситалари ахборот-таҳлилий материалларининг сезиларли қисми одам (жумладан, ёш болалар ва янги туғилган чақалоқлар) савдоси ва мажбурий меҳнат билан боғлиқ воқеалар ҳамда фактларни ёритмоқда, улар одам савдоси инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши ва оғир жиноят эканлигидан далолат беради.
Электрон ОАВ медиа-базасини ўрганиш доирасидаги веб-сайтлар мониторинги мамлакатда меъёрий-ҳуқуқий, жумладан, миллий даражадаги, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 8 февралдаги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2021 йил 22 ноябрдаги Қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2020 йил 17 августдаги ЎРҚ-633-сон Қонуни ва бошқа қатор ҳужжатларнинг асосий қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган мажмуавий, тизимли ишлар олиб борилаётганлигини кўрсатди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясининг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши нормаларини, одам савдоси, айниқса, аёллар ва болалар савдосидан огоҳлантириш ва уларни бартараф этиш ҳамда унинг учун жазолаш тўғрисидаги Протоколини амалга ошириш давом этмоқда, одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қатор қоидаларни ўзининг ички қонунчилигига киритиш устида ишлар олиб борилмоқда.
Мамлакатда ҳар йили махсус қонунчиликни амалга киритиш, шунингдек, одам савдоси билан курашиш бўйича махсус идоравий бўлинмалар ташкил этиш ва ушбу муаммони ҳал этиш учун миллий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш билан боғлиқ ижобий ўзгаришлар юз беради.
Ўтказилган контент-таҳлил тадқиқоти натижаларининг кўрсатишича, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида ушбу мавзу билан боғлиқ 246та мақола эълон қилинган бўлиб, уларнинг 130таси ахборот ва 116таси соф таҳлилий тусдаги материаллар ҳисобланади.
Миқдорий таҳлилга кўра умумий ҳажмдан 53,3% мақолалар болалар савдоси, меҳнат, шаҳвоний эксплуатация ва мажбурий никоҳ каби ҳолатлар билан боғлиқ фактларни ёритувчи салбий тусдаги материаллар қаторига киритилди.
Ҳисобот даврида одам савдоси ва ушбу тоифадаги жиноятларга қарши курашиш фаолиятини фаол ёритган мақолалар улуши 44,7%ни ташкил этди.
Белгиланган даврда классификатор йўналишлари бўйича ахборот материалларининг қиёсий таҳлили “Жамият” соҳасида энг кўп мақолалар одам савдоси, унинг профилактикаси ва аҳолини хабардор қилиш бўйича воситачилик билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига барҳам бериш боғлиқ йўналишга тўғри келишини кўрсатди.
Мақолалар эълон қилинишининг жадаллиги жиҳатидан кейинги ўринда “Сиёсат” соҳаси бўлиб, ундаги мақолаларнинг асосий қисми халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ҳукуматлари билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва тажриба алмашиш масалалари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда профилактика ва аҳолини хабардор қилиш йўналишини ёритишга бағишланган (5-расм).
Мажбурий меҳнат ва одам савдоси фактлари ёритилган ҳамда интернет маконда эълон қилинган ахборот-таҳлилий материалларнинг таҳлили энг кўп мақолалар классификаторнинг одам савдоси соҳасида воситачилик билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига барҳам бериш (47,2%); профилактика ва аҳолини хабардор қилиш (18,3%); халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукуматлари билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва тажриба алмашиш масалалари (13,1%); Ўзбекистон Республикасида одам савдоси соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича халқаро тажрибани оммалаштириш (8,1%) каби йўналишлари бўйича ёритилган материаллар ҳисобига тўғри келишини намойиш қилди.
Шуни таъкидлаш керакки, тадқиқот мавзуси бўйича ёритилган ахборот материалларини умумий кўришлар сони ҳисоб-китоб пайтида 1,5 млн.дан ошиб кетди, лекин мақолалар сони фойдаланувчиларнинг кўришлари сонига бевосита изчил боғлиқ эмас.
Мисол учун, “Daryo.uz” веб-сайти мақолаларини фойдаланувчилар томонидан кўришлар сони “Xs.uz” веб-сайтини кўришлар сонидан 71,9 маротаба кўпдир, бу эса “Xs.uz” веб-сайти фойдаланувчиларининг деярли ягона хилдаги ва ихтисослашган аудиторияси билан боғлиқдир.