06.03.2021
603
Ўзбекистон электрон кутубхонa ресурслaрининг контент-тaҳлили
Тадқиқотнинг мақсади - ахборот-кутубхона нашрларининг электрон маълумотлар базаси статистикасини кўриб чиқиш ва маълумотлар массивини кейинги статистик ишлов бериш орқали миқдорий кўрсаткичларга йўналтириш.
Тадқиқот методологияси қуйидаги босқичларни ўз ичига олган: медиа-базани шакллантириш; интернет-маконнинг маҳаллий ва хорижий платформаларида миллий электрон кутубхона нашрларини танлаш; ресурсларнинг номи ва асосий мезонлари бўйича тақсимлаш; статистик маълумотларга таржима қилиш ва умумлаштирилган таҳлил ўтказиш.
536 та электрон кутубхона нашрлари 224208 тадан ортиқ манба (электрон китоблар ва журналлар) дан танлаб олинган бўлиб улардан 475 таси маҳаллий, 61 таси хорижий нашрлардир. Доменларнинг электрон кутубхона ресурслари номлари 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
п/п |
Ресурслар номи |
Умумий сони |
1 |
ferlibrary.uz |
31 |
2 |
kitob.uz |
7 |
3 |
kitobim.uz |
1 |
4 |
prep.uz |
217 |
5 |
aknuk.uz |
114 |
6 |
kitoblardunyosi.uz |
166 |
|
Хорижий ва маҳаллий платформаларда электрон китоблар ва ўқув материаллари миллий доменидаги электрон кутубхона ресурсларининг давлат (ўзбек) тилида жойлашиши 1-расмда келтирилган.
1-расм. Хорижий ва маҳаллий платформаларда электрон ресурсларнинг нисбати
2 -Расм. Электрон нашрларнинг нашр турлари бўйича нисбати
Электрон нашрларнинг Интернет-ресурсларининг кўп қисмини (497 тасини) интернет-дўконлари ташкил этади, энг кичик кўрсаткич - атиги 7 та электрон кутубхоналарга тегишли.
Интернет-дўконларнинг ички доменидаги электрон ресурсларнинг умумий сонидан (497 та) пуллик хизматлар интернет-дўконларда 242 та, бепул хизматлар- 196 та. Хорижий манбаларда 59 та интернет-дўкон мавжуд бўлиб, улардан 3 таси пуллик ва 56 таси бепул хизматлардир.
3-Расм. Пулли бепул онлайн-дўкон хизматларининг нисбати
3-Расм.Электрон кутубхона фондларининг уларнинг мазмуни бўйича нисбати
Энг кўп нашрлар бадиий адабиёт (348 та ресурс ёки 64,9%), энг ками - ҳужжатли адабиётлар (5/0,9%)ни ташкил қилди. Олинган маълумотларга кўра, бадиий нашрлар бошқаларга қараганда анча юқори ўрин эгаллайди. Эҳтимол, бу ушбу турдаги адабиётлар интернет-макон фойдаланувчилари сўровлари орасида энг оммабоп бўлганлиги билан боғлиқдир.
Электрон кутубхона ресурсларининг умумий сони 563 донани ташкил этди, улардан фойдаланиш тахминан ресурс сони билан тенгдир. Электрон кутубхона ресурсларининг умумий ҳажми 224 мингта электрон бадиий китоблар ва ўқув материалларидан ошади.
Хулосалар. Бугунги кунда ахборот-кутубхона фаолиятини кучайтириш, таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларининг кутубхона фондлари, кутубхоналар, ташкилот ва муассасаларнинг "Маънавият хоналари"ни ўқув-услубий, техник адабиётлар, адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китоблар билан бойитиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадқиқотнинг долзарблиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги 2017 йил 13 августда қабул қилинган 3271-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020 – 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сонли Қарорлари, мамлакат Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, кўпайтириш ва тарғиб қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида" ги буйруғини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимлари, ўқиш маданиятини ошириш" ПҚ-4354-сонли Қарорлари, "Ўзбекистон Республика аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш; 2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури; Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимларининг ташкилий тузилмаси ва таркиби - ахборот-ресурс Маркази ва ахборот маконида меъёрий-ҳуқуқий базасини амалга оширишни ўрганиш ва ёритишдан иборат эди.
Тадқиқот давомида 536 та электрон кутубхона нашрлари 224208 тадан ортиқ манбадан (электрон китоблар ва журналлар) танлаб олинган, улардан 475 таси маҳаллий, 61 таси хорижий нашрларни ташкил этади.
Электрон ресурсларнинг энг катта (88,6%) ҳажми ички доменга тўғри келади. Электрон ресурсларнинг нисбати нашрнинг уч тури (интернет-дўкон, кутубхона ва мультимедиа) билан ифодаланади. Электрон кутубхона фондининг энг катта (92,7%) улуши интернет-дўконларга тўғри келади, энг кичик қисми (1,3%) эса электрон кутубхоналарга тўғри келади.
Электрон кутубхона фондлари таркибига кўра, уларнинг умумий ҳажми (536)дан бадиий адабиётга (497)таси тўғри келади. Энг кам миқдори ҳужжатли, ижтимоий-сиёсий ва энциклопедик мазмундаги нашрларга тўғри келади.