557

"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази контент-таҳлил қилишнинг социологик усули асосида электрон оммавий ахборот воситаларининг "ЎЗБЕКИСТОН: МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ" мавзусидаги мониторингини ўтказди.

Танлов Миллий доменнинг Интернет-нашрлари фойдаланувчилари орасида машҳур бўлган “Xs.uz”, “UzA.uz”, “Yuz.uz”, “Kun.uz”, “Gazeta.uz”, “Daryo.uz”ларни ўз ичига олади.

Умуман олганда, ресурсларнинг машҳурлиги ва нуфузи, шунингдек, аудиторияга таъсир ўтказиш ва жамоатчилик фикрини шакллантириш қобилияти танловнинг асосий мезонига айланди. Тадқиқот 2021 йилнинг июль-август ойларида ўтказилди.

1-расм.  Ахборот материаллари улушининг манбалар бўйича нисбати

1-расмдан кўриниб турибдики, тадқиқот даврида танланган интернет-нашрлар орасида тадқиқот мавзуси бўйича энг кўп ахборот-таҳлилий материаллар “Xs.uz” (231 та мақола), “Yuz.uz” (122 та мақола), “Kun.uz” (121 та мақола), “Gazeta.uz” (83), “Daryo.uz” (54) каби нашрлар томонидан эълон қилиниб, улар танланган нашрлар умумий ҳажмидан (625 та мақола)77,3%ни ташкил этади.

Нашрлар мазмуни таҳлили шуни кўрсатдики, материалларнинг умумий ҳажмидан 429 таси ахборот, 196 таси эса таҳлилий мақолалардир. Маълумотларнинг кўрсатишича, тадқиқот вақтида танланган (625 та) материалларни икки миллион етти юз етмиш беш мингдан ортиқ (2775630 марта) фойдаланувчилар кўриб улгуришган (2-расмга қаранг).

2 – расм. Тадқиқ этилаётган мавзу бўйича ахборот материаллари сони, нашрлар характери ва умумий кўришлар сони

Нашрларни танлаш ва таҳлил қилиш 3-расмда келтирилган классификатор йўналишларига мувофиқ амалга оширилди.

3-расм. Классификатор йўналишлари бўйичанашрларнинг умумий сони

Aхборот материаллари "Сиёсат", "Ҳуқуқ", "Жамият", "Фан ва таълим", "Соғлиқни сақлаш", "Маданият", "Спорт", "Технологиялар" ва "Иқтисодиёт" каби асосий соҳалар бўйича гуруҳланган (4 -расмга қаранг).

4-расм. Танланган нашрларнинг тадқиқот соҳалари бўйича нисбати

Диаграммадан кўриниб турибдики, энг кўп нашрлар "Жамият" (208 та), "Сиёсат" (125 та) ва "Иқтисодиёт" (92 та) ҳамда "Соғлиқни сақлаш" (50 та) каби соҳаларга тўғри келади. Тадқиқот соҳалари бўйича нашрларнинг улуши қуйидагича тақсимланди:

Нашрларнинг асосий қисми фан, таълим, соғлиқни сақлаш, йўл қурилиши ва маҳаллаларни ободонлаштириш, уй-жой коммунал соҳаси ва бошқаларни ўз ичига олган ижтимоий соҳани ривожлантиришга бағишланган (58,6%). Энг кам нашрлар оммавий ахборот воситаларининг фуқаролик жамиятидаги ролига бағишланган (1%).

 "Сиёсат" соҳасида нашрларнинг асосий қисми "Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш" ва "Халқаро ҳамкорлик" соҳаларига тўғри келади.

"Иқтисодиёт" соҳасида энг кўп улуш "Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш" йўналишига тўғри келади (75%).

 

5-расм.  Тадқиқот соҳалари бўйича классификатор йўналишлари кесимида танланган нашрлар нисбати

6-расм.  Нашрларнинг умумий ҳажмга нисбатан ойлар кесимидаги нисбати

7-расм. Веб-сайтлар нашрларининг тадқиқот ойларибўйича эълон қилиниш фаоллиги

Хулосалар.

Тадқиқот мавзуси бўйича веб-сайтларнинг ўтказилган контент-таҳлилига асосан, умуман олганда, “ЎЗБЕКИСТОН: МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ”  мавзусидаги контент-таҳлил тадқиқоти ҳисобот даврида ахборот материалларининг каттагина қисми Ўзбекистон жамияти ҳаётидаги асосий воқеаларни ёритганлигини кўрсатиб турибди.

Электрон ОАВ медиа-базасини ўрганиш доирасида веб-сайтларнинг мониторинги шуни кўрсатадики, мамлакатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони ижросини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг асосий қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш, Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш  доирасида мажмуавий ва тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тадқиқот натижаларининг далолат беришича, танланган интернет-нашрларнинг контент-таҳлилига асосан жорий йилнинг июль-август ойларида 625 та мақола нашр қилинган бўлиб, уларнинг 429 таси ахборот ва 196 таси таҳлилий тусга эгадир.

Ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, умумий нашрларнинг 68,6% қисми ижобий руҳдаги материалларга киради. Ҳисобот даврида салбий мазмундаги материаллар улуши 31,4%ни ташкил этди.

Ҳисобот даврида классификатор йўналишлари бўйича энг кўп мақолалар эълон қилинган соҳалардаги ахборот материалларининг қиёсий таҳлили “Жамият” соҳасидаги мақолаларнинг энг кўп қисми классификаторнинг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” (58,6%) ва “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш” (17,8%) йўналишларига тўғри келишини кўрсатди.

Мақолалар ҳажми ва эълон қилиниш даврийлиги бўйича кейинги ўринда “Сиёсат” соҳаси бўлиб, мақолаларнинг асосий қисми «Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш» (48%), «Халқаро ҳамкорлик» (29,6%) ва «Ижтимоий соҳани ривожлантириш» (9,6%) йўналишларига тўғри келади.

“Иқтисодиёт” соҳасида мақолаларнинг асосий қисми “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш” (75%) йўналишига тўғри келди                  (5-расм).

Интернет маконида Янги Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишини ислоҳ қилиш ҳамда ушбу соҳадаги ўзгаришларни ёритувчи ахборот-таҳлилий материаллар классификатор йўналишлари бўйича мақолаларнинг энг кўп қисми ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш «Ижтимоий соҳани ривожлантириш» (43,4%) билан боғлиқ эканлигини кўрсатади.

Ёритилиш даврийлиги бўйича кейинги ўринда “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш” (17,4%), «Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш» (13,6%) ва «Халқаро ҳамкорлик» (10,1%) йўналишлари туради.

Шуни қайд этиш керакки, тадқиқот мавзуси бўйича ёритилган ахборот материалларини умумий кўришлар сони ҳисоб-китоб вақтида 2,7 млн.дан ошиб кетди, бироқ мақолалар сони фойдаланувчилар томонидан кўришлар сонига тўғридан-тўғри боғлиқ эмас. Чунончи, “Xs.uz” веб-сайти мақолалари сони “Kun.uz” веб-сайти нашрлари сонидан икки баравар кўп. Аммо “Kun.uz” веб-сайти фойдаланувчилари кўришларининг сони “Xs.uz” веб-сайтини кўришлар сонидан 56,7 марта ошади,  бу ҳолат “Xs.uz” веб-сайтининг кўпроқ бир хиллашган ва махсус аудиторияси билан изоҳланади.