294

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази мунтазам равишда мутахассисларни тайёрлаш бўйича иш олиб боради.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ, “Ижтимоий фикр” Марказида Социология кафедраси (мудири Ў.К. Қаюмов) филиали ташкил этилган. Марказ асосида Социология кафедраси талабалари ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётидан ўтадилар. Марказ ходимлари “Амалий социологик тадқиқотлар” курсида маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказадилар.

Бу йил 2019 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг “Социология” йўналиши бўйича 2-курснинг 21 нафар талабаси, 3-курснинг 9 нафар талабаси ва 4-курснинг 14 нафар талабаси, шунингдек,  Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси “Диний Социология” ихтисослиги  “Психология” йўналиши 2-курснинг 14 нафар талабалари Марказимизда Жамоатчилик фикри ҳақидаги умумий тасаввурлар, уни “Ижтимоий фикр” Марказида ўрганишнинг амалий усуллари ва ёндашувлари билан танишиб самарали амалиёт ўтадилар.