28

2025 йил март ойидан буён Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Социология йўналиши 4-босқич талабалари “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида 3 ойлик амалий тажриба ўтамоқдалар. Ушбу амалиёт талабаларда “таълим-амалиёт-иш” тизимини кучайтириш мақсадида йўлга қўйилган.

Мазкур амалий машғулот давомида талабаларга жамоатчилик фикрини ўрганиш борасида илмий-назарий билимлар ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш, республика аҳолисининг ижтимоий кайфияти, фикрлари, эҳтиёжлари ва ижтимоий муаммолар ҳақида маълумот тўплаш орқали уларни таҳлил қилиш, ёш мутахассисларни илмий-амалий тадқиқотларда иштирок этишга жалб этиш ва касбий салоҳиятини ошириш учун кенг имкониятлар яратилди.

Шунингдек, талабалар амалиётда социологик сўровномаларни тузиш ва жорий этиш, жамиятдаги ижтимоий тенденцияларни таҳлил қилиш, маълумотлар тўплаш, кодлаш, таҳлил қилиш, ҳисобот тузиш жараёнларида марказ мутахассислари раҳбарлигида жамоавий ва мустақил тадқиқот ишларида фаол иштирок этмоқдалар.

Бундай амалиётлар талабаларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, ижтимоий жараёнларнинг ҳақиқий таҳлилини ўрганиш ва илмий таҳлилларни давлат сиёсий тизими билан боғлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу орқали социология фани ва амалиёт ўртасида самарали алоқалар шаклланмоқда.