304

 2018 йил талабаларнинг амалиёт ўташ даври

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази мутахассисларни тайёрлаш бўйича катта иш олиб бормоқда.

“Ижтимоий фикр” Марказида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага мувофиқ Социология кафедраси ташкил этилди (мудири Ў.К. Қаюмов).

Марказ асосида Социология кафедраси талабалари ишлаб чиқариш ва битирувгача амалиётни ўтайдилар, “Амалий социологик тадқиқотлар” курсида маърузалар ва амалий машғулотлар олиб борилади.

Бу йил 2018 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг “Социология” йўналиши “Ижтимоий фанлар” факультети миллий гуруҳининг 22 нафар биринчи курс талабалари, шунингдек, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси “Психология” факультети “Дин социопсихологияси” йўналиши биринчи курс талабаларидан 10 нафари ва учинчи курснинг 11 нафар талабалари амалиёт ўтадилар. Марказ томонидан тайинланган масъул ходим талабалар амалиётига раҳбарлик қилди. Марказ фаолияти ва ички тартиб қоидалари билан таништирилиб, амалиёт ўташ учун ташриф буюрган талабалар билан самарали ишлар олиб борилди.