04.02.2025
26
Ўзбекистон Миллий университети талабаларининг “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида амалиёт жараёнлари
Ўзбекистон Миллий университети “Социология” кафедраларининг 44 нафар 4-босқич ўзбек ва рус гуруҳлари талабалари амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида амалиёт ўташни бошлашди. Мазкур амалиёт талабаларга назарий билимларни амалиётда қўллаш, жамоатчилик фикрини тадқиқ қилиш, ижтимоий муаммоларни таҳлил қилиш каби муҳим кўникмаларни эгаллаш имконини беради.
Талабалар амалиёт давомида ижтимоий тадқиқотлар методологияси, социологик сўровлар ташкил этиш ва уларни таҳлил қилиш жараёнлари билан яқиндан танишмоқда. Шунингдек, улар респондентлар билан ишлаш, интервью олиш ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича бевосита тажриба орттирмоқдалар. Бу жараён талабаларнинг касбий малакасини ошириш ва келгусида социологик тадқиқотлар ўтказиш борасида мутахассис сифатида шаклланишига ёрдам беради.
"Ижтимоий фикр" маркази ҳамда Ўзбекистон Миллий университети узоқ йиллардан бери ҳамкорлик қилиб келинмоқда, шунингдек мазкур амалиёт давомида талабаларни жамоавий ва мустақил тадқиқот ишларига жалб этиш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳадаги янги тенденцияларни ўрганишга йўналтирилган тренинглар ташкил этмоқда.
Бугунги кунда «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида телефон ва онлайн алоқа технологияларидан фойдаланувчи учта компютерлаштирилган тадқиқот усуллари мавжуд яъни CATI, CAPI, CAWI дастурлари асосида амалга оширилади. Амалиёт давомида талабалар ўзлари тадқиқот ўтказиб респондентлар фикрини ўрганиш жараёнида фаол иштирок этишмоқда.
Шу тариқа, Ўзбекистон Миллий университети талабаларининг амалиёт жараёнлари ижтимоий фанлар соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.