21.03.2024
143
Жорий йилнинг 20 март куни «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида Япония Коба халқаро университети профессори Матсумото Каори билан учрашув бўлиб ўтди.
Профессор Матсумото Каори Япониядаги таълим тизими, Японияда олиб борилаётган социологик тадқиқотлар ва ушбу тадқиқотнинг асосий йўналишлари ҳақида сўзлаб берди.
Марказ мутахассислари профессорни марказ фаолияти, олиб борилаётган асосий тадқиқотлари, Ўзбекистонда ижтимоий сўровлар ўтказиш технологиялари билан таништирди.
Учрашув якунида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар ўрнатилиши, меморандум имзоланиши ва қўшма социологик тадқиқотларнинг кейинги истиқболлари бўйича таклифлар берилди.