28.05.2024
76
Жорий йилнинг 27 май кунидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг “Социология” ва “Ижтимоий иш” йўналиши талабалари “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида ташкил этилган амалиёт жараёнини бошлашди.
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази раҳбари ўринбосари М.К.Хаджимухамедов ҳамда амалиёт раҳбари А.Таджиев Марказда социологик тадқиқотларни тўғри ташкил этиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш усулларини ўргатиш ва бу борада талаба-ёшларнинг назарий билимларини амалиётда қўллай олиш, шунингдек амалий билим ва кўникмаларга эга бўлишларида кўмаклашиш мақсадида талаба-ёшларга ўргатилиши зарур бўлган иш жараёни билан батафсил таништириб ўтмоқда.