268

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022-2023 ўқув йили бошида республика олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 миллион нафардан кўпроққа етди. Мамлакат Президентининг мувофиқ олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилган сўровлар жараёнида талабаларнинг аксарияти ишлаш ва қўшимча даромад олиш истагини билдиргани маълум бўлди.

Жорий йилнинг 4 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “SuperJob.uz” ишга қабул қилиш портали кўмагида  мамлакатнинг энг йирик иш берувчилари иштирокида  «Карьера куни»  бўлиб ўтди.

Сир эмаски, замонавий меҳнат бозори ёш мутахассисларга юқори талабларни қўймоқда. Етакчи компаниялар иш тажрибасига эга ходимларни афзал кўришади, олий ўқув юртлари битирувчилари эса истиқболли ишларга жойлашишда қийинчиликларга дуч келишмоқда. Ўзбекистон Миллий университети битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш учун  “SuperJob.uz” ишга қабул қилиш портали кўмагида  мамлакатнинг энг йирик иш берувчилари иштирокида  «Карьера куни» тадбири  ўтказилди.

Ушбу тадбирда мамлакатнинг энг йирик иш берувчилари, жумладан, «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ҳам иштирок этди.

Меҳнат ярмаркасида «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази иштирок этиб, назарий билимларни амалиётга жорий қилиш, касбий, илмий фаолият ва университет талабаларини «Ижтимоий фикр» РЖФЎМга ишга жойлашиш учун кенг бўш имкониятларни тақдим этди.

«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўртасидаги амалиётчи-талабалар билан режали-ташкилий ишлар юзасидан икки томонлама ҳамкорлик асосида “Ижтимоий фанлар” факультетининг талабалари  "Социология" ва "Ижтимоий иш" каби йўналишларда ишлаб чиқариш амалиётини ўтамоқдалар,  уларнинг кўпчилиги келажакда Марказ томонидан амалга оширилаётган  илмий-тадқиқот лойиҳаларида иштирок этмоқдалар ва кўнгиллилар сифатида ишлашга қолишмоқда: интервьюерлар, таҳлилчилар, кичик илмий ходимлар тадқиқотчилар.

Илмий фаолият «Ижтимоий фикр»  Марказининг устувор йўналишларидан биридир. Ҳар йили Марказ томонидан социологик конференциялар, давра суҳбатлари, социологлар мактаблари, долзарб ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалалари билан боғлиқ доимий фаолият кўрсатувчи халқаро ва республика илмий-амалий семинарлари ва маҳорат дарслари ташкил этилмоқда, уларда нафақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, балки олий таълим муассасалари талабалари, магистрантлари ҳам иштирок этмоқдалар.