06.02.2023
280
АҲОЛИНИНГ РЕПРОДУКТИВ ҚАРАШЛАРИ: ФИКРЛАР, САВОЛЛАР, ЕЧИМЛАР
Бугунги кунда репродуктив саломатлик – бу репродуктив тизимга, унинг функциялари ва жараёнларига, шу жумладан, оиладаги кўпайиш ва психосоциал муносабатлардаги уйғунликка боғлиқ барча масалаларда тўлиқ жисмоний, ақлий ва ижтимоий фаровонлик ҳолатидир. Аҳолининг репродуктив саломатлиги ҳолати нафақат тиббий амалиётни, балки жаҳон ҳамжамиятини ҳам қизиқтириучи масала ҳисобланади.
Аҳолининг кўпайиши нафақат бола туғилиши, балки унинг тарбиясини, жамиятнинг ижтимоий ривожланишини таъминлайдиган зарур функцияларни бажаришга қодир бўлган жамиятнинг тўлақонли аъзосини тайёрлашни ҳам ўз ичига олади.
Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан оилалардаги болаларнинг керакли сони каби муҳим жиҳатлар бўйича фуқароларнинг фикрларини аниқлаш, оиладаги энг қулай болалар сонининг ва қайси жинсга мансуб бўлишининг асосий ва ҳал қилувчи омилларини, 4 нафар ёки ундан ортиқ бола туғилиши учун асосларни, болаларни тарбиялаш ва таъминлаш учун ота-оналарнинг жавобгарлиги масалаларини ва бошқа масалаларни аниқлаш мақсадида "Аҳолининг репродуктив қарашлари: фикрлар, саволлар, ечимлар" мавзусида мамлакат аҳолисининг социологик сўрови ўтказиши бошлади.