26

2026 ЙИЛ САРҲИСОБИ, ЖАМОАТЧИЛИК БАҲОСИ ВА 2027 ЙИЛДАН КУТУВЛАР

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Мамлакат фуқаролари жамият ҳаётининг асосий соҳалари ҳолати ва динамикаси ҳақида: долзарб муаммолар ва 2027 йил учун устувор йўналишлар” мавзусида республика миқёсида социологик тадқиқот ўтказишни бошлади.

Тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад - 2026 йил давомида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида юз берган ўзгаришларга аҳолининг муносабатини ўрганиш, долзарб муаммоларни аниқлаш ҳамда 2027 йил учун фуқароларнинг устувор эҳтиёжлари ва кутилмаларини баҳолашдан иборат.

Социологик сўров доирасида аҳолининг турмуш даражаси, даромадлари ва бандлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, коммунал хизматлар, экология, маҳалла институти ҳамда давлат бошқаруви соҳаларидаги ўзгаришларга жамоатчилик баҳоси ўрганилади. Шунингдек, фуқароларнинг шахсий ва оилавий фаровонлиги, йил давомида эришган ютуқлари, дуч келган қийинчиликлари ҳамда келажакка ишончи таҳлил қилинади.

Тадқиқотда 2027 йилда биринчи навбатда ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар, ижтимоий ривожланишнинг устувор йўналишлари ва аҳоли томонидан таклиф этилаётган амалий чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилади.

Тадқиқот натижалари мамлакатдаги ижтимоий жараёнларни жамоатчилик фикри асосида баҳолаш, аҳолининг реал эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда фуқаролар манфаатларига йўналтирилган қарорлар қабул қилиш учун илмий-таҳлилий асос бўлиб хизмат қилади.