397

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази “Ўзбекистон: Жамоатчилик фикри-2020” мавзусида социологик сўров ўтқазмоқда.

Мазкур "Ўзбекистон: жамоатчилик фикри" мавзусидаги социологик сўровнома мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши бўйича фуқароларнинг фикрларини ўрганиш, шунингдек, ижтимоий кайфият ва ахолининг ўтган даврда давлат ва жамият хаётининг муҳим сохаларда эришилган кўрсатгичларидан қониқиш даражасини аниқлаш мақсадида “Ижтимоий фикр” маркази томонидан 1998 йилдан бошлаб доимий равишда ўтказилиб келмоқда.
Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларга мувофиқ, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий тараққиёти ҳақида фуқароларнинг фикрини аниқлаш, ўзбекистонликларнинг ижтимоий кайфиятларини ҳамда давлат ва жамият ҳаётининг асосий соҳаларида эришилган натижалардан аҳолининг қониқиш даражасини ўрганиш мақсадида “Ўзбекистон: Жамоатчилик фикри-2020” мавзусида социологик сўров ўтқазилмоқда.

Мазкур социологик сўрови 30 октябрь – 08 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Сўров давомида мамлакатнинг барча минтақаларида 18 ёш ва ундан катта ёшдаги жами 1100 нафар респондентлар қамраб олиниб, маълумотлар шахсий мулоқот-интервью усулида 29 нафар интервьюерлар томонидан респодентлар билан бевосита суҳбат ўтказиш орқали Марказ мутахассислари ишлаб чиққан ягона андозавий сўровнома бўйича тўпланиб борилади.

 

Бизнинг телеграм каналга аьзо бўлинг: https://t.me/ijtimoiyfikruz