543

Жорий йилнинг 2 февраль куни Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалида XXXIV-халқаро Плеханов ўқишлари бўлиб ўтди. Конференциянинг ташкилий қўмитаси аъзолари Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори Лобанов И.В, ва проректор Минашкин В.Глар ҳам анжуманда қатнашишди.

Филиалда йиллик Плеханов ўқишларининг сайёр учрашувлари анъанавий тарзда 1997 йилдан буён ўтказиб келиниб, ўзининг илғор педагогик ва рақамли технологиялари, илм-фан ва олий таълим сўнгги ютуқларини ўқув жараёнига барқарор интеграциялашуви туфайли Ўзбекистондаги таълим хизматлари соҳасида ҳам мустаҳкам ўрин эгаллади.

Ҳозирги илмий-амалий конференциянинг мақсади – рақамлаштириш давридаги замонавий реалликдан келиб чиққан ҳолда миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг илмий, услубий ва амалий масалаларини муҳокама қилиш; пандемия шароитида ижтимоий сиёсат ва ёшларни қўллаб-қувватлаш орқали таълим ресурсларини модернизация қилишнинг замонавий инновацион ёндашувлар ва йўлларини аниқлашдан иборат.

Анжуманда "Иқтисодиётни рақамлаштириш. Таълимни ривожлантириш учун янги векторлар"; "Ижтимоий сиёсат. Меҳнат, иқтисодиётда инсон омили"; "Ёшлар: кадрларга бўлган талаб ва сифатни яхшилаш"; "Рақобатбардошлик ва инновацион сиёсат, молиявий институтлар"; "Халқаро бизнес. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш" каби мавзуларда муҳокамалар бўлди.

Илмий-амалий конференцияда таниқли олим ва мутахассислар: маҳаллий ва хорижий университетлар ректорлари, Россия Федерацияси ва хорижий мамлакатларнинг дипломатик корпуси вакиллари, экспертлар ва ёш олимлар, тадқиқотчилар, докторантлар ва бизнес вакиллари, шунингдек, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази раҳбарияти ҳам иштирок этишди.

2021-йилнинг "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиниши ҳам бевосита анжуманнинг асосий мақсадларидан бири бўлган - ёш интелектуал элитани шакллантириш ғояси билан уйғундир.

Конференция бошлангунига қадар иштирокчиларнинг , шу жумладан ёш олимларнинг маърузалар тўплами илмий ҳамжамият ва иқтисодий фан томонидан тан олинган етакчи олимларнинг тадқиқот материаллари асосида электрон шаклда кўриб чиқилди.

Анжуман якунида қабул қилинган қарорлар ва тавсиялар олий таълимни ривожлантириш, илм-фан соҳасидаги ислоҳотларни ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш масқсадида турли давлатлар университетларини бирлаштириш учун амалий асос бўлиб хизмат қилади.